«Ишсиз қолишади». Бекешев таксини лицензиялаш ҳақидаги қонун лойиҳасини танқид қилди

234

Таксини лицензиялаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш порахўрликка ва таксистларнинг митингига олиб келиши мумкин. Бундай фикрини депутат Дастан Бекешев Телеграм каналида билдирди.

«Бу қонун лойиҳасининг янги деб айтиш мумкин эмас, Транспорт вазирлиги бунга қадар ҳам бир неча бор таксистларни назорат қилишни истаган ташаббусини таклиф қилган. Бу сафарги қонун лойиҳасини ИИВ илгари суриб, [парламентнинг] икки қўмитаси милицияни қўллаб берди», — деб ёзди Бекешев.

Бекешев қонун лойиҳаси қабул қилингандан кейин ўнг рулли машиналарнинг ҳайдовчилари лицензия оломай, қонун ташқарисида қолишини билдирди. Унинг айтишича, «ўнг рулли машиналарнинг ҳайдовчиларига 2020-йилдан бошлаб такси қилишни тақиқлаган, аммо уни сақламаганлик учун жавобгарлик ҳамда назоратчи орган бўлмаган».

Депутатнинг айтишича, ИИВ лицензия тахминан 500 сом бўлади демоқда. Бироқ депутатнинг айтишича, бу бошланиши холос. 

«Ундан кейин талаблар кўпая бошлайди. Бизда машиналарнинг 85%и эски, ҳамма ҳам қўйилган талабларни бажара олмайди. Бу талаблар орқали компаниялар рақибларини йўқ қилиш учун лоббичилик қилишади. Кимдир таксиларни сариққа бўяш керак деб чиқади, кейин уни талаб қилиб киргизишади. Бу узоқ келажакни иши, яқингиси эса — қонун қабул қилингандан кейин таксистларнинг митинглари. Чунки аксарияти пул топиш имкониятидан айрилиб қолади», — деб ҳисоблайди депутат.

Бекешев қонунжа таксистларга кўплаган талаблар юкланаётганини ёдга солди:

  • патент сотиб олиш орқали солиқ ва Соцфондга суғурта тўловларини тўкиш;
  • йўловчи ташишга суғурта полисни олиш;
  • 1-апрелга қадар автотранспорт воситаларининг эгаларини фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш полисини олиш;
  • мажбурий турда техник кўрикдан ўтиш (лицензиялаш ҳақида қонун кучига кириши билан қарорни бажаришга тўғри келади);
  • 2024-йилнинг 1-январидан бошлаб ККМ олиш;
  • таксини лицензиялаш ҳақидаги қонунни ижро қилиш бўйича қонун актлари кучига кирган кундан бошлаб лицензия сотиб олиш.

«Яна бир карра айтайин, таксистларнинг кўпининг машинаси эски, ҳамма ҳам бу талабнинг барини порасиз бажара олмайди», — дейди Бекешев.

ИИВнинг қонун лойиҳаси 

2022-йилнинг май ойида Ички ишлар вазирлиги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тизими тўғрисида”ги қонунга такси ҳайдовчиларини ўз фаолияти учун лицензия олишга мажбурловчи ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқди. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Эндиликда қонунда йўловчи ташувчи барча транспорт воситалари, енгил автомашинали таксилардан ташқари, лицензия олиши шартлиги айтилади. Ички ишлар вазирлиги такси мажбуриятини юкламайдиган ушбу бўшлиқни олиб ташлашни таклиф қилмоқда.

Бошқарманинг фикрича, бу чора таксичилар фаолиятига иқтисодий жиҳатдан “анча таъсир кўрсатмайди”, унинг мақсади “фойда олиш эмас, балки йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш”.

Ҳозирда такси ҳайдовчилари ихтиёрий лицензия билан ишлайди. Бу бозорда йўловчи ташувчилар, микроавтобуслар ва енгил таксилар (масалан, “микроавтобуслар”) ўртасида тенгсиз рақобатга олиб келмоқда, деб таъкидлади Ички ишлар вазирлиги. Бундан ташқари, вазирлик маълум қилишича, бугунги кунда автомашинаси бўлган ҳар бир киши йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя қилмасдан, одамларни ташиши мумкин.

Президент Садир Жапаров 2021-йил декабрь ойида Қирғизистон йўлларида содир бўлган автоҳалокатлар тўғрисида имзолаган фармонда енгил таксилар учун лицензияни жорий этиш талаби ҳам ўрин олган.

Аввалроқ ИИВ барча баҳсли йирик авариялар халқаро ва республика аҳамиятига молик йўлларда қайд этилаётганини таъкидлаган. Мамлакатда йўл ҳалокатларининг сони йил сайин ўсмоқда. 2021-йили 7 437 авария қайд этилган, бу ўтган йилга нисбатан 21,3%га кўп. Йўл ҳалокатлари 800 нафарга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган. 

CABAR.asia таҳлилий порталининг журналистлари 2010-йилдан 2020-йилгача бўлган вақтда Қирғизистонда йўл ҳалокатларидан 10 мингдан ортиқ киши вафот этганини маълум қилган.