10-январдан бошлаб паспорт орқали, яшаган манзилини кўрсатиш орқали рўйхатга туриб кўмирни 4000 сомдан сотиб олиш мумкин бўлади. Бу ҳақда «Қирғизкўмир» давлат ишхонаси билдирди.
Маълумотга кўра, бир киишига 2 тоннага қадаргина кўмир сотилади. Юк ташувчи автомобилларнинг ҳайдовчиларига эса сотилмайди.
«Охирги кунлари воситачилар “Қирғизкўмир” олиб келган кўмирни сотиб олиб, халққа уни 5000 сомдан ошириб сотаётгани сир эмас. Бизни ишхонанинг мақсади, ҳақиқий кўмирга муҳтож оддий турғунларни арзон баҳода кўмир билан таъминлаш», — деб айтилади билдирувда.
Бунга қадар Вазирлар маҳкамаси энергетика тармоғини қўллаш учун Осиё тараққиёт банкидан 50 млн доллар олгани маълум бўлган. Мазкур маблағ кўмир, газ ҳамда Қозоғистон билан Туркманистондан электр энергиясини импортлашга сарфланади.
Қирғизистон йилига 2,5 млн тонна кўмир ёқади. Кўмирнинг асосий қисми Қоракеча кўмир конидан қазилади. Бишкек шаҳрининг ИЭМи йилига 1 млн 140 минг тонна кўмир ёқади, унинг 680 тоннаси Қоракечадан етказилади.
Муаллиф: Гаухар Шергази қизи