Таласда вице-мэр, шаҳар кенгашининг етакчиси ва икки амалдор коррупцияда гумонланиб қўлга олинди

194

10-январда Талас шаҳар мэриясининг балансидаги ер участкаларини ноқонуний ижарага беришда гумонланиб тўрт ходим қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан билдиришди. 

Маълумотга кўра, тезкор терго давомида Талас шаҳрининг биринчи вице-мэри Максат Байжигитов, Талас шаҳар кенгашининг спикери Адилбек Жусупбеков, вице-спикер Азиз Курамаев ҳамда муниципал мулк бошқармасининг етакчиси қўлга олинган. 

Сурат: МХДҚ

Муассасадан улар олдиндан гаплашиш орқали ижара ҳақининг нархини камайтириб, тадбиркорлардан маълум миқдордаги пулни олишган. Натижада маҳаллий бюджетга ўта йирик миқдорда зарар етказиб, тушган маблағларнинг бир қисмини ўзлаштириб олишган. 

«Хулосага кўра, мазкур коррупция схемасининг натижасида, 2020-2022-йиллар давомида муниципал ер участкаларини фойдалангани учун ижара ҳақини тўламагани учун давлат бюджетига 30 миллион сомдан ортиқ зарар етказилган», — деб айтилади билдирувда. 

Ҳозирда тезкор тергов тадбирлари олиб борилиб, қўлга олинганларнинг эҳтиёт чораси кўриб чиқилмоқда.