Кампиробод иши бўйича қамоқдагиларни қўллаш митингига чиққан 30 киши қўлга олинди

246

Бишкекда 10-январда милиция Кампиробод иши бўйича қамоқдаги фаол ва сиёсатчиларни қўллаш митингига чиққан 30 нафарга яқин кишини қўлга олди. Акцияга уларнинг қариндошлари ва танишлари чиққан эди. 

Митингчилар юришни ИИВнинг олдидан бошламоқчи эди. Аммо милиция акция бошланмай туриб ИИВнинг олдида митинг ўтказиш мумкин эмаслигини билдиришган. Улар бунга уч сабабни келтиришган: Горький номидаги паркдан бошқа барча ерда митинг ўтказишга тақиқ солинган, ИИВнинг биноси — стратегик объект, бинонинг олдида ҳарбийларнинг саф текшируви ўтиши керак бўлган. 

Сурат: Айдай Эркебаева / «Клооп»

Акция иштирокчилари рози бўлиб, плакатларини олиб Горький паркига йўл олишган. Плакатларга қамоқдагиларнинг суратлари ва уларни бўшатиш талаблари туширилган. Милиция ходимлари эса плакатларни олишни талаб қилишган. 

Сурат: Айдай Эркебаева / «Клооп»

Митингчилар Олий суд биносига етганда милиция уларнинг барини қўлга олишга қарор қилган, митинг бошлангунга қадар ИИВнинг олдига олиб келинган автозакларга солиб, Биринчи май туман ИИБга солиб кетган.

Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтишига қарши танқидлар сабаб ҳибсга олиш

2022-йилнинг октябри охирида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишини танқид қилган 20 нафардан ортиқ фаол, сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси қўлга олинган. Уларнинг бари оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёрланишда айбланган. Шундан бери тергов амаллари олиб борилмаяпти. 

Қўлга олинганларнинг бари айблари йўқлигини, уларга босим бўлаётганини, жиноят иши уларнинг Кампиробод масаласи бўйича позицияси сабаб қўзғалганини билдиришган. Қамоққа олишдан норозилик билдириб 19 киши очлик эълон қилган. 

Улар очилик оқибати учун жавобгарликни шахсан президент Садир Жапаровга ва МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга юклашган. Кейинчалик ҳибсга олинганларнинг уч нафари: журналист Айданбек Акматов, сиёсатчи Азимбек Бекназаров ва фаол Чингиз Капаров очликни тўхтатишган. 

Йигирмадан ортиқ сиёсатчи билан фаолнинг қўлга олинишини бир қатор депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса ҳукуматни қўлга олинганларнинг барини озод қилишга чақирган.

Бундан ташқари, Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларни ҳимоя қилаётган адвокатлар билан ҳуқуқшунослар ишнинг фигурантларини ҳибсга олишда жиддий қонун бузарликларга йўл қўйилганини бир неча бор таъкидлашган. 

Президент Садир Жапаров эса кимнидир бўшатинглар деб буйруқ бера олмаслигини таъкидлаган. Президент бу иш бўйича судьяларнинг ишига ҳеч ким аралашмаганини айтиб ишонтирмоқда. У Кампиробод иши бўйича айбланаётганлар «тўнтариш қилишни режалаштиргани учун тўғри қамоққа тушишган» деб айтган. Унинг айтишича, айбланганлар тўнтариш қилиш режалари, қанча одам тўплаш керакдиги муҳокама қилинган йиғилишга боришган.