«Кумтор» иши. Бишкек шаҳар суди Тенгиз Болтурукни қамоқда қолдирди 

234

«Кумтор Голд Компани» (КГК) ишхонасининг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук 10-мартга қадар қамоқда қолдирилди. Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»га Бишкек шаҳар судининг матбуот хизматидан тасдиқлашди. 

Уларнинг маълумотига кўра, қарорни 2022-йилнинг 29-декабрида Бишкекнинг Октябрь туман суди чиқарган. Болтурук МХДҚнинг ТИЗОсида сақланади. 

Бунга қадар Болтурукнинг эҳтиёт чораси 10-январгача узайтирилганда унинг адвокати Кайсин Абакиров бу қарорни Бишкек шаҳар судига шикоят қилишини айтган. 

«Мижозимнинг соғлиғи ёмонлашиб кетди — гипертонияси бор, юраги оғрийди, артериал қон босимида муаммо бор. Тенгиз Болтурукнинг балоғатга етмаган уч боласи бор. Уни қамоқда сақлашнинг ҳожати йўқ деб ўйлайман», — деган адвокат.

Тенгиз Болтурукни Бош прокуратура 13-сентябрь куни қўлга олган. У билан бирга ускуналар бўйиа мутахассис Айша-Гул Фронтбек қизи Жаналиева ҳамда молий бошқармасининг директори Риспек Токтогулов ҳам ҳибсга олинган. 

Бош прокуратура Қумтўр конини ишлатган «Қумтўр Голд Компани»нинг ишини текшириш натижасида уч жиноят иши қўзғалганини хабар қилган. Компания мамлакатга 1 млрд долларга яқин зарар келтиргани айтилган. 

15-сентябрда Бишкекнинг Октябрь туман суди Тенгиз Болтурукни икки ойга МХДЫнинг ТИЗОсига киргишган. Болтурук ўзи судда унга нисбатан жиноят ишини «абсурд» деб атаб, қўл остидагиларнинг барига жавоб бера олмаслигини айтган. 

Болтурукнинг турмуш ўртоғи Илмира Алписбаева президент Садир Жапаровдан Тенгиз Болтурукни уй қамоғига чиқаришни илтимос қилган. У эрининг соғлиғи ёмонлашиб кетганини айтган. 

«Қумтўр»даги ташқи бошқарув

2021-йилнинг 17-майида қирғиз ҳукумати «Қумтўр»га ташқи бошқарув киргизган. Ҳукумат конни Канаданинг Centerra Gold Inc ишлатаётгани «маҳаллийларнинг соғлиғига, ҳаётига ва экологияга хавф туғдиради» деган сабабни келтирган. Ўшанда Тенгиз Болтурук вақтинча ташқи бошқарувчи бўлиб тайинланган.

Бунга жавоб қатори Centerra Қирғизистоннинг ҳукумати «конни назораь қилишни деярлик тўлиғи билан тортиб олди» деб Болтурукни, кейинчалик Қирғизистон ҳукуматини ҳам судга берган.

2022-йилнинг 29-июлида давлат ҳукумати «Кумтор» тўлиғи билан Қирғизистонга ўтганини билдирган. Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаровнинг айтишича, шу билан қирғиз томон Канадага қарашли Centerra Gold Inc. билан «Кумтор» лойиҳаси бўйича икки бошқа йўлга тушган.

24-августда вазирлар маҳкамаси Болтурук «Кумтор»нинг ташқи бошқарувчилигидан четлатилганини хабар қилган. Бу Ҳисоблаш палатаси коннинг ишида молиявий хатоларни аниқлагандан кейин бўлган.

Шунга қарамай, Болтурук «Буюк кўчманлар мероси» миллий холдингининг етакчиси сифатида қолмоқда. У бу хизматга 14-февралда келган. 25-августда вазирлар маҳкамаси кондаги ташқи бошқарувни тарқатган.  «Кумтор Голд Компани»га янги президент — Алмаз Бариктабасов, бошқарманинг етакчиси хизматига эса Болотбек Идирисов тайинланган. Барктабасов бу хизматга тайинлангунча «Кумтор»нинг техник хизмат бўлимининг етакчиси бўлгани, Идирисов эса компаниянинг бош менежери бўлгани маълум.