Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев кутилаётган қаттиқ совуқ сабабли мактабоарни онлайн ўқишга ўтказишни таклиф қилди. Депутат Таълим ва фан вазирлигига берган таклифини 7-январда твиттер саҳифасига ёзди.
«11-январдан бошлаб қаттиқ совуқ бошланади ва ўша кундан бошлаб болалар мактабга бора бошлашади. Бишкекнинг жамоат транспортлари албатта бунга тайёр эмас, мактаблар, бола боқчалар тайёрми?» — деб савол қўяди у.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги 11-январдан бошлаб мамлакатда об-ҳаво кескин пасайиб, қаттиқ совуқ бўлиши кутилаётганини айтмоқда.
Қўшни Ўзбекистоннинг таълим вазирлиги совуқ сабабли мактаб, лицей ва олий ўқув юртларидаги қишки таътилни 9-январдан 17-январга қадар узайтирган.
Қирғизистоннинг Таълим ва фан вазирлигидан қишки таътилнинг узайтирилиб-узайтрилмаслиги 9-январда маълум бўлишини таъкидлашди. Мамлакатда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 11-январда тугайди.