«Енгилмаслик нуқтаси». Украинанинг Буча шаҳрига қозоқ бўз уйи тикилди 

234

Украинанинг Буча шаҳрида  “Енгилмаслик нуқтаси” деб аталган қозоқ бўз уйи ўрнатилди – бу ерда аҳоли исиниб, электр таъминоти узилиб қолганда мобил телефонларини қувватлантириши мумкин. Бу ҳақда украиналик депутат Сергей Нагорняк Facebook'да маълум қилди.

Унга кўра, қозоқ тадбиркорлари ва Украинадаги қозоқ диаспораси вакиллари бўз уйини Қозоғистондан сотиб олиб келишган. Хусусан, сиёсатчи Украинада агробизнес билан шуғулланувчи Kusto Group компаниясининг директорлар кенгашининг аъзоси Даулет Нуржанов ҳақида гапиради.

"3000 км дан ортиқ йўл, деярли уч ҳафтада Украинага кетишди! Қозоқ диаспорасига ва Бучанск шаҳар кенгашига ёрдам бергани ва очилишига ёрдам бергани учун раҳмат! […] Кейинги навбат Киевда!”» — деб ёзди  Нагорняк.

Сиёсатчи аввалроқ «Қозоғистонлик дўстлари» тиббий муассасаларга 41 генератор ва олти бўз уй сотиб беришганини, уларни Киев, Харьков, Одесса ҳамда бошқа шаҳарларга ҳам ўрнатишни режа қилишаётганини ёзган.

«Енгилмаслик нуқталари» Украинада 22-ноябрдан бошлаб очила башлаган. Маҳаллий аҳоли электр ёриғи ўчганда махсус уюштирилган чодирларга кириб исиниб, телефонларини қувватлантиришлари мумкин. 

Украинадаги электр тармоқларига йўналтирилган Россиянинг ракета зарбалари оқибатида кўпинча шаҳарларда электр ёриғи ўчиб, уни қайта тиклашга бир неча соат керак бўлади. 

Украин ҳукуматининг ва журналистик суриштирувлардаги маълумотга кўра, Буча Россиянинг қуршовида турган февраль-март ойларида шаҳарда 450дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Ўлдириш талаб-тўнаш, ўғирлаш ва қийноқлар бўлган. Шаҳар турғунларининг рус аскарлари тарафидан ўлдирилгани бўйича қайд этилган далиллар ҳам бор. Бироқ Россия Буча шаҳрида ҳарбийлари тинч аҳолини ўлдирганини инкор қлмоқда. 

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Бучадаги воқеани «инсониятга қарши жиноят» деб атаган.

Қозоғистон ҳукумати Россиянинг Украинага бостириб кирганини расмий турда айбламаган, аммо улар Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини ва Россия эгаллаб олган ғудудларни тан олмаслигини билдирган. Шунингдек, қозоғистонлик кўнгиллилар ҳамда қозоқ ҳукумати Украинага гуманитар ёрдам жўнатишган. 

Россия деярлик 9 ойдан бери Украина билан урушмоқда. Рус армияси у ерга 24-февралда Украинани «демилитаризация» ва «денацификациялаш» мақсадида ҳужум қилган. 

БМТнинг 27-декабрга кўра маълумоти бўйича, Украинада камида 6 884 нафар тинч аҳоли вафот этди. Яна 11 минг киши ярадор бўлди. Ташкилот вафот этганлар ва ярадор бўлганларнинг ҳақиқий сони анча кўп деб ҳисоблайди. 

Бир нече мамлакат, жумладан Европа иттифоқига кирган давлатлар ҳамда АҚШ Россияга иқтисодий санкциялар киритган. Бу Россияни санкция остида қолган етакчи давлатга айлантирди.