Президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг ташқи қарзини «яшил» лойиҳалар бўйича талаббусларга алмаштириш масаласини ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда Жапаров ижтимоий тармоқларда ёзди.
«Ташқи қарзларни тўлаш бўйича мажбуриятларимизни тўлиқ бажариб келмоқдамиз, унга тўлиқ имкониятимиз бор. Фақат, яшил иқтисодни ривожлантириш ҳамда бу билан дунё иқтисодий вазиятини яхшилашга биргаликда хисса қўшайлик деган ташаббусни илгари сурмоқдамиз», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон қарздор бўлган давлатлар ва молия институтлари мамлакатдаги энергетика объектлари қурилишида иштирок этиши ва яшил иқтисодиёт объектларининг “ленталарини” биргаликда кесиши мумкин.
Шу билан бирга, Жапаровнинг ёзишича, Қирғизистонда 4,2 миллиард доллар ташқи қарзни тўлаш бўйича барча мажбуриятларни бажариш учун “барча имкониятлар” бор ва унинг сўзларига кўра, мамлакатда 50 та кичик ва ўрта ГЭС қурилмоқда.
Президент қарзни узиш ташаббусини айниқса куз-қиш мавсумида аҳолининг кўмирдан фойдаланиши билан яққол кўзга ташланадиган сомг муаммоси билан изоҳлади.
«Қирғизистон сув ресурсларига бой давлат. Қайд этиш жоизки, сув ресурсларининг юқори қисмида жойлашганимиз сабабли мустақиллик йилларида янги ГЭСлар қура олмай, қишда электр энергиясини импорт қилишга мажбур бўлдик. Ўтган 30 йил ичида биз кўмир, мазут, аввал қурилган ГЭСларнинг қувватидан фойдаланмоқдамиз. Айни пайтда биз гидроэнергетика салоҳиятининг атиги 10 фоизидан фойдаланаяпмиз», — деди Жапаров.
Президент Қирғизистоннинг ўз салоҳиятидан оқилона фойдаланадиган энергетик мустақил давлатга айланишини исташини билдирди.
Бишкекдаги тутун
Ҳар йили совуқ ҳавонинг бошланиши билан Бишкек ҳаво ифлосланиши бўйича шаҳарлар рейтингида биринчи ўринда туради.
Октябр ойи охирида БМТнинг Қирғизистондаги ваколатхонаси тутун бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини тақдим этди, унга кўра, Бишкек ҳавосини ифлослантирувчи асосий манба хусусий уйларни иситиш учун ишлатиладиган паст сифатли кўмирдир. Расмийлар, шунингдек, пойтахт ҳавосининг ифлосланишига сифатсиз бензин ва биноларнинг зичлиги сабаб бўлганини кўрсатмоқда.
ЮНИСЕФ шунингдек, 2021-йил 1-июлдан 2022-йил 30-июнгача тутун таъсиридан 112 кишининг ўлимига олиб келган тадқиқотини тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу тадқиқотни шарҳлар экан, бундай рақамга шубҳа қилишларини айтди ва маълумот сўраш учун ЮНИСЕФга мурожаат қилди.
Туманга қарамай, Бишкек мэрияси пойтахтда янги йил байрами мушакбозлигини уюштириб, унга 900 минг сом сарфлаган.