Қирғизистонлик публицист, таржимонлар Австралияда ўтган фестивалда совринли ўринга эга бўлишди 

300

Қирғизистонлик публицист ва таржимонлар Австралияда ўтган халқаро XI Очиқ Евросиё китоб форуми ва Адабиёт фестивалида (XI Open Eurasian Book Forum & Literature Festival) совринли ўринга эга бўлди.

Маълумотга кўра, философ, социолог ва шоир Карибек Байбосунов «Таржимонлик» тоифасида биринчи ўринни олди. У танловга британ-қирғиз муаллифи Шахсанем Мюррайнинг «Совуқ соялар» асарини инглизча таржимаси билан қатнашди. 

Айни тоифада таржимон ва шоир Эсенжан Абубакиров учинчи ўринга эга бўлди. У танловда ёзувчи Асель Аяпованинг «Алия ва космос программаси» номли суҳбатини инглиз тилидаги таржимасини тақдим қилди. 

Шоир, ёзувчи ва жамаот арбоби Бубуйра Бектенова эса «Публицистика» тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, айни тоифада болалар шоири ҳамда публицист Умутай Эралиева иккинчи ўринни эгаллади. 

 «Академик иш» категориясида эса философ, Қирғиз-Турк «Манас» университетининг профессори Жилдиз Урманбетова иккинчи ўринга эга бўлди. Мазкур фестивалга «Мустақил Қирғизистоннинг фарқли йўли: философик назар» (“Неординарный путь суверенного Кыргызстана: философский взгляд”) монографияси билан қатнашди. 

Фестиваль 2022-йилнинг 10-16-декабрь кунлари Австарлиянинг Мельбурн шаҳрида ўтди. Унга Австралия, АҚШ, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Туркия, Исроил, Хитой, Россия, Тожикистон ҳамда Қозоғистоннинг шоир, ёзвчилари, публицист ҳамда таржимонлари қатнашди.