Боткен вилоятининг Қадамжой туманига қарашли Алға қишлоғида электр печидан чиққан исга заҳарланиб, бир оиладан олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Боткен вилоят ички ишлар бошқармаси билдирди.
Маълумотга кўра, фожеа 30-декабрга ўтар кечаси юз берган. Уйни иситиш печидан ўт чиқиб, уйдаги буюмлар куйган. Ундан тутин чиқиб, бир оиланинг отаси, онаси ва уч боласи вафот этган. Яна бир бола уларнинг қариндоши бўлган.
Ҳозирда милиция воқеани қайд этиб, тегишли экспертизалар тайинланди.
Мамлакатда деярли ҳар йили турғунлар исга заҳарланиб вафот этиш ҳолатлари қайд этиб турилади. Ўтган йилнинг февраль ойида Новқатда эр-хотинлар набираси билан бирга ис газидан вафот этган. 2021-йилнинг апрелида эса Сузоқда аёл уч боласи билан исга заҳарланиб кўз юмган.