Ўтиб бораётган йилда президент Садир Жапаров ва унинг вазирлар маҳкамаси бир қатор ваъдаларни бериб, баёнотларни кўп қилди.
Масалан, декабрда вазирлар маҳкамасининг телеграм каналида давлат бюджети охирги икки йилда 200%га ўсгани айтилган видео пайдо бўлган. Бу йили эса бюджет 314 млрд сомни ташкил қилгани таъкидланган.
Охирги сонлар қаердан олингани номаълум, шу билан бирга Молия вазирлигининг сайтида шу йилнинг январидан ноябргача бўлган маълумотларгина эълон қилинган. Унга кўра, даромад 262 млрд сомнигина ташкил қилган. Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов эса ўзининг фейсбугида бюджет киримининг энг охирги маблағ ҳажми 273,7 млрд сомни ташкил қилиши тахмин қилинаётганини ёзди.
Буни ҳисога олганда, давлат идораларининг телеграм каналига ҳамда «Ала-Тоо24» давлат каналининг You-Tube каналига эълон қилинган видео — манипуляция бўлиши мумкин.
«Клооп» бу материалда журналистларнинг ўтиб бораётган йилдаги фактчекларини бир жойга тўплади.
Ёлғон ва манипуляциялар
2022-йилнинг апрелида Factcheck.kg нашри Садир Жапаровнинг «Кабар» давлат ахборот агентлигига берган интервьюсини таҳлил қилиб кўрган. Унда фактчек қилганганлар ёлғон ва манипуляцияни аниқлашган.
Масалан, Жапаров «ҳашаматли ҳаётли интилмайман» деб атгйни билан журналистлар у қимматбаҳо кийимларни кийиб юрган кўп ҳолатни аниқлашган. Шунингдек Жапаров интервьюда «Қирғизистонда ОАВга ҳеч қандай босим йўқ» деб айтган, экспертлар эса мамлакатда сўз эркинлигининг вазияти ёмонлашиб кетгани ҳақида доимо айтиб келишади.
Бундан ташқари президент уни «мамлакатнинг 80% аҳолис қўллашини» айтган. Жапаров бу рақамнинг манбасини айтмаган. Аммо Халқаро республика институтининг рейтингига кўра, президентга бўлган ишонч ойдан-ойга 35% даражада тебраниб туради. Аммо аслида у мамлакатдаги энг машҳур сиёсатчи бўйича қолмоқда.
Йўқ мактаблар
Айни интервьюда Садир Жапаров бир ярим йил ичида республика бюджетининг ҳисобидан Қирғизистонда 68 мактаб қурилганини билдирган.
«Клооп» ва «Дата мактаб» Жапаровнинг айтганларини текшириб, президент аталган даврда қурилган мактабларнинг сонини юмшоқроқ айтганда кўпайтириб қўйганини аниқлаган.
Мамлекеттик курулуш агенттиги «Клооптун» сурамына берген жообунда, Жапаров айткан убакыт аралыгында — 2020-жылдын октябрь айынан 2022-жылдын апрелине чейин «курулган» 68 мектептин тизмесин берген.
Аммо, Давлат қурилиши берган рўйхатдаги 18 объект — янги мактаб бинолари эмас. Уларнинг 10и — бу фойдаланишдаги мактабларга қўшиб қурилган қўшимча корпуслар, еттиси — ишлаб турган ўқув масканларидаги янги спортзаллар. «Янги мактабларнинг» рўйхатига бир ўтхона ҳам кириб қолган.
Бундан ташқари, 68 объектнинг бари республика бюджетининг ҳисобидан қурилмаган. Уларнинг 12си Саудия тараққиёт фондининг пулига, олтиси — коррупцияга қарши курашдан умумий депозит ҳисобига тушиб турган маблағнинг ҳисобидан қурилган.
Шунингдек «Клооп»нинг мухбири рўйхатдаги мактабларнинг бир нечтасига бориб келиб, «қоғозда» қурилди деган биноларнинг айримлари бугунги кунгача битмаганини, ҳатто 2022-2023-ўқув йилининг бошида ҳам эксплуатацияга берилмаганини аниқлаган.
Олтин кимга сотилган?
2022-йил август ойида мамлакатда 19 тоннадан ортиқ олтиннинг “номаълум давлат”га сотилиши юзасидан шов-шув кўтарилган. Чунки расмийлар 19 тонна олтин сотиб олган харидор ҳақида маълумотни яширган эди.
Ўз навбатида Садир Жапаров “Кабар” ахборот агентлигига берган интервюсида олтин сотилган давлат ҳақидаги маълумотлар хавфсизлик нуқтаи назаридан яширилганини айтган. Аммо кейинчалик "мижозлар" бу сиёсатга амал қилмаслиги аниқланган.
Малум бўлишича, йирик шартнома 2021 йилнинг баҳорида тузилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса тезда сотиб олинган мамлакатни топишди - бу Швейцария бўлиб чиқди.
«Клооп» Швейцария Қирғизистондан 1 миллиард доллардан ортиқ олтин сотиб олгани ҳақидаги маълумотнинг тасдиқини топган.
Швейцария ташқи савдо бошқармаси Федерал божхона ва чегара хавфсизлиги маълумотлар базасига кўра, бу давлат 2021-йил апрел ойида Қирғизистондан 1,1 миллиард долларлик 20 тонна олтин сотиб олган.
Президент коррупцияга қарши курашдан тушган даромадни икки баравар оширди
2022-йил ноябрь ойида бўлиб ўтган “Халқ қурултойи”да президент ўзининг мисли кўрилмаган ютуқлари ва режалари ҳақида айтган. Унинг айрим баёнотлари ёлғон бўлиб чиқди – масалан, коррупцияга қарши курашдан давлат томонидан ундирилган пул миқдори.
Садир Жапаров давлатга 15 миллиард сомдан ортиқ маблағ ундирилганини айтган. Президент аниқ миқдорни билмаслигини, бироқ “умумийлаштириб” айтганини таъкидлаган. Кейинроқ унинг “умумлаштириб” деган гапи икки карра кўпиртилгани аниқланган.
Ноябр ойи охирида Марказий ғазначилик директорининг ўринбосари Талант Келдибеков 2020-йилдан бошлаб коррупцияга қарши курашдан республика бюджетига 7,8 миллиард сом тушганини маълум қилган. Шундан 2020-йилда 2 миллиард 719 миллион соми, 2021-йилда 1 миллиард 915 миллион соми, 2022-йилнинг 10 ойида 3 миллиард 231 миллион соми ўтказилган.
Қанча олтин ишлаб чиқарилган?
Шунингдек, президент Қурултойда мамлакатда олтин ишлаб чиқариш мисли кўрилмаган даражада ошгани ҳақидаги хабар билан делегатларни ҳайратда қолдирган.
“Бугун ғурур билан айта оламанки, бир йилда 37,8 тонна олтинимиз йиғилиб, Миллий банк тасарруфида турибди. Бир йилда тахминан 40 тонна олтин. Қирғизистон тарихида 40 тонна олтин йиғилмаган”, — деб айтган Жапаров.
Президент бу ерда ҳам жуда ошириб юборганга ўхшайди. Масалан, “Кумтор Голд Компани”нинг 2-ноябрда эълон қилган ҳисоботида айтилишича, 2022-йил бошидан буён мамлакатдаги энг йирик деб айтилаётган шу номдаги конда 12 тоннадан сал кўпроқ олтин қазиб олинган. Шунда ҳам бу илгари қазиб олинган рудаларнинг заҳираларини қайта ишлатиш ҳисобга олганда.
Кейинроқ Миллий банк матбуот анжумани ўтказиб, унда 37,8 тонна олтин борлигини тасдиқлаган, бироқ унинг қанча муддатга сотиб олингани ҳақида маълумот бермаган.