Садир Жапаров Қирғизистон халқини Янги йил билан табриклади

289

Қирғизистон президент Садир Жапаров Қирғизистон халқини Баткендан Янги йил билан табриклади. Табрикнома президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Президент ўз табригида ўтиб бораётган йилда қирғиз халқи яна бир бор ўзининг бирдамлигини намоён этганини таъкидлаган.

«Бугун Полотхон ва Молдо Нияз, Абдиқадир Орозбеков ҳамда Исхақ Раззақовлар туғилган ҳудудда туриб, сизларни кириб келаётган Янги 2023-йил билан табриклайман.

Ўтган йил давомида барчамиз биргаликда қувончли ва ғурурга арзийдиган ҳамда қайғули воқеаларни бошдан кечирдик.

Чегарадан келаётган ҳар бир совуқ шамол ҳар бир қирғизистонлик қалбида чуқур акс садо беради.

Қийин паллада қирғиз халқи яна бир бор ўз бирлигини кўрсатди.

Тараққиёт йўлида дуч келадиган ҳар қандай қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз.

Бу йил давомида елкама-елка, қадамма-қадам олға интилиб, стратегик мақсадларни амалга ошириб, ғалабаларга эришдик. Бу кунлик машаққатли иш, лекин биз ҳеч ким ёки ҳеч нарса бизни мўлжалланган йўлдан қайтаришига йўл қўймаслигимиз керак. Халқ фаровонлигини юксалтиришга аввалги йиллардагидан кўра кўпроқ маблағ ажрата олдик.

2022-йилда эришилган барча нарса умумий меҳнат ва қатъият самарасидир. Ўз меҳнати билан гуллаб-яшнаган Қирғизистон сари йўл очиб бераётган халқимиздан фахр-ифтихор туйғуси тўлди.

Биз биргаликда кучлимиз ва ривожланган, кучли давлатда яшаш истагида бирлашамиз.

Янги йил ҳар бир фуқаромиз, ҳар бир оиламиз фаровонлигини оширади, биз интилаётган марраларни забт этишимизга ишонаман.

Биз ҳозир бўлган ҳамма нарса янги ютуқлар учун рағбат бўлсин”, дейилади президент мурожаатида.