Россия президенти Владимир Путин янги йил арафасида МДҲ давлатларининг норасмий саммити иштирокчиларига узук совға қилди. Бу ҳақда Россиянинг «Коммерсант» нашри ва «Пул Первого». телеграм канали хабар берди.
Қайд этилишича, узукнинг ўртасига МДҲ эмблемаси ўрнатилган бўлиб, унинг ичида уч ўлчамли ҳарфлар билан табриклар ёзилган: «Янги йил – 2023». Шунингдек, рингда саммит бўлиб ўтган давлатнинг номи - Россия жойлашган. Узук оқ ва сариқ олтинга ўхшаш материаллардан қилинган.
Путиндан совғани МДҲнинг саккиз нафар етакчиси олди: Президент Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Беларус президенти Александр Лукашенко.
26 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлатларининг норасмий саммити бўлиб ўтди.
Бош саҳифадаги сурат: «Пул Первого» телеграм канали.