Рассом Татьяна Зеленская Бишкекдаги тутуш ва оммавий ҳибсларга бағишланган иллюстрация асарини яратди. Рассмо артни Фейсбук саҳифасида бўлишди.
«Бишкек, қиш 2022», — деб атади Зеленская суратни.
Суратда қуюқ тутн босиб, смогга ўралган шаҳарнинг тунги манзарасини темир қафас ортидан қараб турган қиз тасвирланган. Олисда Қирғизистоннинг мавҳум келажагининг рамзи каби ўлка байроғининг билинар-билинмас шакли кўринади.
Бишкекдаги смог
Охирги ойда амалдорлар ва сиёсатчилар смог мавзусини қайтадан фаол муҳокама қилишмоқда. Аммо ҳозирча бу муҳокамалар Бишкекнинг мэри Эмилбек Абдикадиров ҳамда Табиий ресурслар, экология ҳамда техника назорати вазири Динара Кутмановани ишдан олиш таклифи ёки ҳавонинг ифлосланишни ўлчаган датчикларнинг аниқлигига шубҳа билан тугамоқда. Президент эса ўз навбатида «елим ва латталарни ёқаётган» ҳаммомларнинг ўрнига янги ҳаммомларни қуришни таклиф қилган.
Октябрнинг охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавонинг ифлосланишининг асосий сабаби — ҳусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани ҳақида тадқиқотнинг натижаларини эълон қилган. Шунингдек, ҳукумат ҳавонинг ифлосланиш сабаблари қатори сифатсиз кўмир, ёқилғи мойларини атаган.
Яқинда ЮНИСЕФ «Ҳавонинг ифлосланишининг Бишкекдаги аёллар ва болаларнинг соғлиғига ҳамда ҳаётининг ижтимоий аспектига етказган таъсир» деган номдаги тадқиқотни эълон қилган. Тадқиқотга кўра, 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб 2022-йилнинг 30-июнигача смогнинг таъсири 112 кишининг ўлимига олиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай рақамлар бўйича шубҳаси бор эканини, ва аниқ маълумотларни сўраб ЮНИСЕФга мурожаат қилишганини айтиб жавоб беришган.
Смогга қарамай Бишкек мэрияси пойтахтда янги йил мушакбохлик уюштиришни режалаштириб, бунинг учун 900 минг сомга тендер эълон қилган.
Movegreen эко ҳаракатининг фаоллари Бишкек мэриясининг янги йиллик мушакбозликдан бош тортишга чақирган, улар бу ҳавонинг ифлосланишини кучайтиради деб таъкидлашган.
Оммавий ҳибслар
Бишкекнингина эмас, мамлакатдаги сўз эркинлигининг келажаги ҳам мавҳум кўринади. Сўз эркинлигининг ҳолати кескин ёмонлашиб кетди. Бунга исбот — октябрь ойида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 20дан ортиқ фаол, сиёсатчиларнинг қўлга олиниши. Уларнинг бари оммавий тартибсизликларни уюштиришда тайёргарлик кўришда айбланмоқда.
Депутатлар, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар ҳибсга олинганларнинг Конституцион ҳуқуқлари бузилгани ҳақида бир неча бор айтишган, аммо ҳукумат сиёсий маҳбусларни бўшатишга чақириқлар билан танқидларни жавобсиз қолдирмоқда.
Қўлга олинганларнинг бари айбини тан олишмаган ва уларга босим бўлаётганини айтишган, шунингдек, жиноят иши уларнинг Кампиробод масаласи бўйича позицияси сабаб қўзғалган деб таъкидлашган.
Жиноят иши фигурантларининг аксарияти ТИЗОда қўлга олиниб турганидан норозилик тариқасида очлик эълон қилишган. Уларни айримларининг аҳволи ҳуқуқ ҳимоячилари ва шифокорларнинг хавторини пайдо қилган, аммо улар очликни тўхтатишдан бош тортишган.
Президент Садир Жапаров эса кимнидир бўшатинглар деб буйруқ бера олмаслигини билдирган. Президент бу иш бўйича судьяларнинг ишига ҳеч ким аралашмаслигини айтиб ишонтирмоқда. У Кампиробод иши бўйича айбланаётганлар «тўнтариш қилишни режалаштиргани учун қамоққа тушган» деб айтган. Унинг айтишича, айбланганлар тўнтариш қилиш режалари, қанча одам тўплаш кераклиги муҳокама қилинган йиғилишга боришган.