Адлия вазирлиги маҳбусларга тадбиркорлик қилишга рухсат беришни таклиф қилди

261

Адлия вазирлиги судланганларга қамоқда ҳусусий тадбиркорлик қилишга рухсат беришни таклиф қилди. Бу бўйича қарор жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатда бунинг учун судланганлар аҳлоқ тузатиш муассасининг маъмуриятига бизнес-режани, хизмат кўрсатишнинг ёки ишлаб чиқаришга режалаштирилган маҳсулот турини, саноатга, ускуналарга ҳамда жиҳозларга бўлган эҳтиёжни, жумладан тайёр маҳсулотни чиқимларини ҳисобга олиш билан сотиш йўлларини ҳамда маҳсулот ўзини қанча вақтда оқлай бошлашининг муддатларини кўрсатиши керак.

Шунингдек судланганлар бизнес очишга кетган чиқимларини ўзлари кўтариб, колониянинг администрациясига молиявий манбаларини ошкор қилиб, ишлаб топган пуллари қаерда ёки нимага сарфланишини тушунтириб бериши керак бўлади. Ишларида пудратчи кучини жалб қилиш тақиқланади.

Тадбиркорлик қилишга рухсат олгандан кейин судланганлар солиқ хизматининг вакили орқали патент олишга, шунингдек ҳар ойда Соцфондга суғурталаш тўловларини тўкиб туришлари керак бўлади. Аҳлоқ тузатиш муассассасининг администрациясига уларга патент олишда ёрдам кўрсатиш вазифаси юкланади.

Ҳусусий тадбиркорларнинг ишлаш вақтини колониянинг администрацияси ички тартибнинг қоидаларига яраша аниқлаб бериб туради.

Бундан ташқари, маҳбуслар барча санитария, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини сақлашга масъул бўлади, ижарага олинган мулкнинг бутунлиги учун жавогарликни олади ҳамда ишлаб чиқараётган товарининг сифатига масъул бўлади.

Лойиҳанинг аъборот-асосномасида ҳусусий тадбиркорлик қилиш судланганлар учун меҳнатга қўшимча стимулларни ҳамда мотивацияларни беришини, уларнинг «қайта ижтимоийлашишига ҳамда эркин яшашга тайёрлигига ижобий таъсир кўрсатади» деб айтилади.

Асосий саҳифадаги сурат: Akipress.