Бир иқтибос билан: ИИВ раҳбари Норин милиционерларининг Кўлбоев бандитлари билан дўстлиги ҳақида

249

Ички ишлар вазири Улан Ниёзбеков Камчи Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг (УЖГ) аъзоларига ҳомийлик қилганликда гумонланаётган милиция ходимлари бўйича изоҳ берди. Аввалроқ МХДҚ жиноий гуруҳнинг аъзолари маҳаллий кафенинг эгасидан қўрқитув ва зўрлаб кетиш таҳдиди билан пул талаб қилишганини, милиция ходимлари эса ишни яширишга уринганини аниқлаган.

«Қишлоқ милиция бўлимининг бошчиси, Қўчқор туман ички ишлар бўлимининг бошчиси, керак бўлса Норин вилоят ички ишлар бошқармасининг раҳбарияти бу воқеага кўз юмиб, халққа нисбатан жиноятни амалга оширишса ҳам воқеани ёпиб-яширишган. Чунки маҳаллий ходимларнинг ўзлари бандитларга аралашиб, дўст, шерик бўлиб олишган», — деди Ниязбеков.

Вазирнинг айтишича, милициянинг сафида бандитлардан қўрққан, халқни ҳимоя қила олмаган, милициянинг обрўсига путур етказган етакчилар ва ходимлар ишламаслиги керак. У хизматда масъулиятсизлик, жиноятга аралашишларга ва ички ишлар идораларининг умумий фаолиятига путур етказиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун мамлакат бўйича ҳар бир ИИБда текширув олиб борилишини қўшимча қилди.