«Клооп»нинг журналистлари Телеграмда Украинага бостириб киргани учун Россияга жорий қилинган санкциялардан қочиш мақсадида россияликларга Қирғизистон банкларидан ҳисоб очиш хизматини таклиф қилган чатни аниқладилар – унга талаб жуда юқори. Чатнинг эгалари ишончнома асосида Қирғизистондаги банклардан Visa карталарини очиб, кейин Россияга жўнатишларини айтишмоқда. Банклардан эса «бундай бўлиши мумкин эмас» дейишмоқда.
Март ойининг бошида — Украинага кенг кўламли хужум бошлагандан бир ҳафтадан кейин Visa ва MasterCard тўлов тизимлари Россияда фаолиятини тўхтатган. Рус фуқаролари чет эллик онлайн-хизматлардан фойдалана олмай, онлайн-харидларни амалга ошира олмай қолишган.
Шундан кейин россияликлар яқин мамлакатларнинг банкларидан карта олишнинг йўлларини қидира бошлашган. Бу «карта туризмига» ўсиб етган. РБК ахборот агентлиги МДХ мамлакатларининг марказий банкларини таҳлил қилиб чиқиб, апрель-июнь ойларида карта чиқаришнинг темпи ўтган йилга нисбатан икки-уч ҳиссага ўсган деган хулосага келган.
Қирғизистоннинг Чегара хизмати 2022-йилнинг тўққиз ойидаёқ Қирғизистонга ярим миллионга яқин россиялик кирганини билдирган, бу ўтган йилга нисбатан деярлик икки баробарга кўп. Миллий банкнинг маълумотига кўра эса, бу вақт оралиғида мамлакатда чиқарилган банк карталарнинг сони уч баробарга ўсган.
«Клооп» топган телеграм канал россияликларга уларнинг ёрдами билан масофадан туриб қирғиз банкларининг «виза» карталарини олишлари мумкинлигини ваъда қилиб, Қирғизистонга келишга пул ва вақт сарфалашга эҳтиёж йўқлигини айтишади.
Почта орқали «виза»
@visa_kyrgizstan телеграм каналида 3,5 минг обуначи бор. Каналнинг администратори россияликларга Украинага қарши уруш сабаб қўйилган банк санкцияларини айланиб ўтиш хизматини таклиф қилади.
Канал яхши ҳимояланган — унда обуначиларни кўришга ва скриншот ясашнинг имкони йўқ, чатлар эса тозаланиб туради ҳамда фаол бўлмаган обуначиларнинг ёзувлари ўчирилади.
Асосий каналда Қирғизистоннинг ва Қозоғистоннинг карталарига нархлар, буюртма қилишнинг ва кўрсатилувчи хизматларнинг, шунингдек картани кейинги фойдаланиш йўл-йўриқлари кўрсатилган.
«Клооп»нинг журналисти ўзини буюртмачи қатори таништириб, сотувчилар билан гаплашиб кўрди.
У тезда жавоб берди, хизмат кўрсатишнинг йўл-йўриқларини тушунтириб бериб, карта буюртма қилиш мумкин бўлган банкларнинг рўйхати билан ҳам бўлишди. Уларнинг орасида икки қирғиз банки («Керемет» ва «Бакай»), икки қозоқ банки (Freedom ҳам «ЦентрКредит») бор. Хизматнинг нархи — танланган банкка кўра 35 мингдан 55 минг рублга қадар бўлади.
Карта олиш учун россияликлар каналнинг администраторига нотариал ишончнома ёзиб бериши (ишончнома кўрсатилган манзилга оддий почта орқали юбориши керак), умумфуқаролик паспортнинг маълумотларини бериб, хизматнинг ҳақини тўлаши шарт.
Администратор мжозларга уларнинг ҳужжатини олиш учун ўзининг номини ва манзилини бериб, аммо ишончномани бошқа шахснинг номига қайд этишни илтимос қилди*.
*«Клооп» администраторнинг исм-фамилиячини Қирғизистондаги сайловчиларнинг рўйхатидан ҳам, юридик томонларнинг рўйхатидан ҳам топа олгани йўқ. У ишончномани рўйхатга олишни илтимос қилган кишининг исм-фамилияси тиббий академия талабаларидан бирининг шахсий маълумотларига тўлиқ мос келди.
Банк картасидан ташқари буюртма берувчига банкдан смс-код олиш учун маҳаллий фаол сим-карта ҳам ваъда қилинади.
«Эркинлик ва мустақилликнинг эгалари»
Агар каналдаги постларнинг тарихига ишонадиган бўлсак, у 2022-йилнинг 3-июнида пайдо бўлган. Бошида канал «Керемет», KICB ва «Оптима» банкларининг карталарини таклиф қилган. Аммо админстраторнинг ёзганига кўра, номи аталган биринчи банкнинг карталари кўпроқ талабга эга бўлган. Каналда бу карталарнинг тайёр бўлиши учун бир кун кифоя қилиши ёзилган.
Администратор унинг ёрдами билан олинган карталар ҳақида вақти-вақти билан ҳисобот бериб туради. У ўз мижозларини «эркинлик ва мустақилликнинг эгалари» деб атайди. 4 июль куни канал маъмури унинг ёрдами билан россияликлар Қирғизистоннинг 200 дан ортиқ Visa карталарини олганини ёзган.
Кейинги куни администратор «Керемет» банки ишончнома асосида карталар беришни тўхтатганини маълум қилган.
Шундан сўнг канал бир муддат жим бўлиб қолган (бу вақтда постлар чиқарилиб, аммо кейин ўчирилган бўлиши мумкин). Бироқ, айни пайтда канал мижозлари учун очилган чатда иш олиб борилаётганини кузатиш мумкин. Администраторлар россияликларга «Элкарт» карталарини миллий тўлов тизимида рўйхатдан ўтказишларини ёзишган. Бироқ қайси банк орқали эканини аниқлашнинг имкони бўлмади.
11-сентябрда канал яна «Керемет»нинг, шунингдек, Қозоғистон карталарини таклиф қила бошлади. Ҳозирда канал фаол иш олиб бормоқда. «Керемет» карталари руслар учун энг арзони - 35 000 рубль. «Бакай-банк» карталари бироз қимматроқ - 45 минг рубль. Лекин каналда уларни олиш учун ишончнома керак эмас деб ёзишган.
Банклари барини инкор қилмоқда
«Клооп»нинг журналисти билан суҳбатлашар экан, мазкур банклардан чет элликларга бошқа ерда туриб уларнинг карталарини олиш имкони йўқлигини айтишди. «Керемет» банкдан Қирғизистонда қайди ёки яшаш жойи бор чет элликларгагина карта берилишини билдиришди.
«Агар улар бошқа давлатнинг ҳудудида бўлишса, биргина ишончнома асосидагина карта очолмайсиз. Улар картани Қирғизистонга кирганини тасдиқловчи ҳужжатлар бор бўлгандагина ишончнома асосида очишлари мумкин», — деб билдиришди банкнинг PR-бўлимидан.
«Бакай банк» эса Қирғизистон ҳудудида доимий яшаган бошқа давлатнинг фуқаролари ўзларигина келиб карта очтира олишларини айтишди — компания «кўпдан бери ҳатто ишончнома билан ҳам карта берилмай қолган».
Шу билан бирга, каналнинг администратори чет элликларга қирғиз банкларидан ишончнома асосида (ёки усиз ҳам) карталарни рўйхатга олиш мумкин деб ишонтирмоқда.
«Клооп» чатга яқинда қўшилганларнинг орасидан карта сотиб олганларни топа олмади — администратор чатдаги ёзишмаларни тез-тез ўчириб туради. Аммо шубҳаланаётган бир неча киши бор — улар нотаниш одамга ўзларининг шахсий маълумотларини ва йирик миқдордаги пулни беришдан хавотирланаётгандек.
«Мени бу масала қизиқтирган, аммо мен гумонланиб бу каналларнинг барини ўчириб юбордим, чунки бари шубҳали сезилди», — деб тушунтирди Наталья, аватарида уч триконинг сурати турган қиз.
«Бу миқдордаги пулни тўлашнинг нима кераги бор? Қозоғистондаги танишларга ишончнома билан қайд этсам ҳам бўлади», — дейди у.
«Клооп» кўриб чиққан гуруҳ — телеграмдаги ягона ёлғиз эмас. «Visa Кыргызстан» деб ёзиб қидирса, шунга ўхшаган хизматларни таклиф қилган яна бир неча канални топиш мумкин.
Бу қонуний — аммо рисклар бор
Молиявий масалалар бўйича мутахассис Арсланбек Кененбоевнинг айтишича, Телеграм канали маъмури ҳеч қандай қонунбузарлик қилмаган, фақат воситачилик хизмати кўрсатган.
«Бу гиёҳванд моддалар эмас, бу шунчаки агент ва почтачининг хизматлари: у бориб, банкка ҳужжат топширди, картани олди, чиқди. Дарҳақиқат, карталар дунёнинг аксарият мамлакатларида шу тарзда бериб келинади. [...] Барча мамлакатлардаги банклар бунга рози, уларга мижозлар керак», дейди у.
Шунингдек, Кененбаев қирғиз банкларининг Visa ва Mastercard карталарига талаб шунчалик юқори бўлгани сабабдан, айним банклар россияликлар учун алоҳида бўлимларни очишганини айтди. Бошқа банклар ундан ҳам ўтиб, менежерлари «VIP-мижозлар» учун карталарни Росиягача етказиб беришади.
«Айрим банкларда даромад ўтган йилга нисбатан 10 баробар ўсди. Фоизлик даромаднинг ҳисобидан эмас, айнан шу валюта операциялари ҳамда кичик даромадларнинг ҳисобидан — ушюу банк калари, нақд пул чиқарувчилар, валюталарни конвертатсиялаш. Бошқача айтганда банклар бу вазиятда “махсус операция”нинг фонида жуда яхши, йирик пул ишлаб олишди. [Айримларида] даромад — икки-уч миллиард сом бўлди — бу рекорд», — деди эксперт.
Шу билан бирга, Кененбоев Қирғизистон иккинчи санкциялар остида қолиб кетиш хавфи борлигини таъкидлади.
“[Украинани қўллаб-қувватловчи Ғарб давлатлари] Россиянинг айниқса фаол иқтисодий ҳамкорларига ҳам санкциялар қўйиши мумкин. Шу сабабли, биз иккинчи санкциялар остида қолишимиз ва хорижий банклар бизнинг банкларимизни ҳимоясиз қилиш хавфи мавжуд. Шунда тўловларимизни бажариш қийин бўлади», деб башорат қилди у.
Унинг қўшимча қилишича, эндиликда бошқа мамлакатлардаги вакиллик банклари Қирғизистондан амалга оширилган тўловларда «Россия излари»ни қидириб, уларни синчиклаб текшира бошлаган.
Ҳаммуаллиф: Мундузбек Қалиқов