Бишкек мэрияси ҳар бири 500 автомобилга мўлжалланган тўрт кўп даражали автомобил тураргоҳини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 22-декабрда шаҳар мэриясининг сайтида эълон қилинди.
Маълумотга кўра, йўл четида жойлашган муниципал автотураргоҳлар кам сонли машинага мўлжалланган. Мэриядан бу фуқароларнинг ҳақиқий талаб ва таклифини ҳамда эҳтиёжларини «умуман таъминлай олмаслигини» таъкидлашди.
Бундан ташқари, муниципалитет бундай автотураргоҳлар «шаҳардаги тиқинни камайтиришга ва машиналардан чиққан газнинг даражасини камайтириб, экология вазиятини яхшилашга имкон яратади» деб ҳисоблайди.
Лойиҳа давлат-хусусий шериклик механизми орқали амалга оширилади, унга кўра хусусий компания қурилиш билан шуғулланади, сўнгра объектни бошқаради.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 1,1 миллионга яқин автомобиль бор. 2019 йилги маълумотларга кўра, Бишкекда 400 мингдан ортиқ автомобиль рўйхатга олинган. Агар барча пойтахт аҳолисини ҳисобласак, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг сони 1 миллиондан сал кўпроқни ташкил этади, демак, ҳар иккинчи шаҳарлик автомашинага эга.
Шу билан бирга, шаҳарда автомобилларнинг ҳақиқий сони анча кўп бўлиши мумкин. Пойтахтга мамлакатимизнинг турли бурчакларидан келгани боис уларнинг кўпчилигининг шахсий автомобиллари бор.
Бу шаҳар мериясининг кўп қаватли автотураргоҳ қуриш бўйича биринчи ташаббуси эмас. Жорий йилнинг март ойида шаҳар ҳокимияти Бишкекнинг 11-кичик туманида жойлашган 500 дан ортиқ гаражни бузиб ташлаган.
Муниципалитетнинг маълум қилишича, ушбу жойда автотураргоҳ қуриш режалаштирилган. Бироқ сентябрь ойи охирида у ерда кўп қаватли уйлар қурилаётгани маълум бўлган.