Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Терроризмдан муҳофаза қилиниши шарт бўлган стратегик ва бошқа объектлар» рўйхатини тасдиқлади ҳамда бир вақтнинг ўзида 300 дан ортиқ кишини сиғдира оладиган савдо марказлари, бозорлар, дам олиш масканлари ва масжидларни киритишни таклиф қилди. МХДҚ тегишли қарорни жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарди.
Ҳужжатга кўра, истироҳат боғлари, маданият ва истироҳат боғлари, савдо, спорт-кўнгилочар марказлари, театрлар, концерт заллари, бозорлар, санаторий ва панционатлар, умумий овқатланиш корхоналари, масжид ва черковлар эгалари «аксилтерроризм» талабларини бажаришлари ва бунинг учун ҳақ тўлашлари керак бўлди.
«Терроризмга қарши муҳофаза қилинадиган объектлар»нинг рўйхатига киритиладиган жойлар рўйхати МХДҚнинг, ИИВнинг, фуқаро муҳофазасини, техник назорат органи билан объект ўзининг ходимларидан ва вакилидан иборат комиссия томонидан белгиланади.
Бундан ташқари, объектларнинг «терроризмга қарши қўриқланиши керак бўлгани» учун масъулиятни кўрсатилган жойларнинг раҳбариятига юклаш, қўйилган талабларнинг бажарилиши МХДҚ томонидан назорат қилиниши таклиф қилинмоқда.
Ташаббуснинг мақсади «террорчилик акти оқибатларини камайтириш» ва объектдаги «террорчилик актларини содир этишга ундайдиган шарт-шароитларни бартараф этиш», дея хабар беради МХДҚ.
Шу билан бирга, юқорида қайд этилган объектлардаги «терроризмга қарши мудофаа» қонун бўйича жамоатчиликка ошкор этилмаслиги керак.
Мамлакатдаги сўнгги теракт 2016 йил августида Хитойнинг Бишкекдаги элчихонасида содир бўлган эди. Миллий хавфсизлик хизмати террорчи-ҳудкуш «Митцубиси Делика» автомобилида Хитой элчихонаси дарвозасини бузиб кириб, «катта сиғимли» портловчи мосламани ишга туширганини маълум қилган.
Кейинроқ МХДҚдан терактнинг буюртмачилари - уйғур бўлғинчилари, «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик ташкилотининг аъзолари эканлигини айтган. Теракт уюштирганликда гумон қилинган икки шахс 10 ва 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
2010 йилда эса теракт Бишкекдаги Спорт саройининг чиқишида 7 апрель куни митингга чиққанлар отиб ташлаш иши бўйича суд мажлисида содир бўлган эди. МХДҚнинг маълумотларига кўра, портловчи модда канализация қувури ўтган люк остига қўйилган – натижада тўрт киши жароҳатланган.