Ўш: Вилоят суди оилавий зўравонликка учраган аёлнинг ишини жабрланувчисиз кўриб чиқди

235
Сурат: Муҳайё Абдураупова

21-декабрда Ўш вилоят суди оилавий зўравонликка учраган аёлнинг ишини «шошилинч, жабрланувчининг иштирокисиз» кўриб чиқиб, даъво аризасини қаноатлантиргани йўқ. Бу ҳақда адвокат Муҳайё Абдураупова билдирди.

У аввалроқ суд йиғини бир неча марта турли сабаблан билан кейингига жилдирилиб келганини таъкидлади. Унинг айтишича, охирги марта суд мажлиси 28-декабрга таъкидланган.

«Бугун ишнинг графигини билиб, ариза қолдирайин деб келган эдим. Графикни қарасам, бу ишни 21-декабрга қўйишибди. Телефон орқали 28-декабрь деб айтишган. [...] Қорасув туман судининг ҳукмини тез орада кучида қолдириб, айбланувчидан [хотинини] ургани учун 50 минг сом ундирилиб, қурол билан қўрқитиб, бирга яшашга мажбурлагани инкор қилинган», — деди адвокат.

Ўш вилоят судидан эса бу ҳақда «Клооп»ги кейинчалик маълумот беришни ваъда қилишди.

Бунга қадар, октябрь ойининг бошида Қорасув туман суди собиқ хотинини уриб, қурол билан қўрқитиб, бирга яшашга мажбурлаб келган гумонланувчига «Соғлиққа енгил зарар етказиш» моддаси билан 50 минг сом жарима солинган. Кейинчалик жабрланувчи тараф вилоят судига аппеляция даъво аризасини берган.

Зўравонликка учраган аёлнинг иши

22-августда адвокат Абдураупова Аравон туман ИИБи зўравонликка учраган аёлнинг аризасини қабул қилмай қўйганини айтиб чиққан.

Унинг атйишича, Аравоннинг турғуни бир йилдан бери эридан кетишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ шахс ажрашишга йўл бермай, уни ўзи билан яшашга мажбурлайди.

Адвокат 2021-йилнинг март ойида видео назорат камерасига тушиб қолган видеони эълон қилган. Унда эркак киши аёлнинг уйига ҳовлининг деворидан ошиб кириб, ёш боласининг кўз олдида жабрланувчига қўл кўтариб, унинг телефонини синдириб ташлаганини кўриш мумкин.

Ўшандан бери зўравонлик тўхтамаган – жорий йилнинг 13-июлида шахс аёлнинг ишхонасига бориб, боқаларнинг кўз олдида унга зўраовнлик кўрсатган.

21-июлда эса шахс аёлни буғиб, тепкилаб, калтаклаб, иккинчи телефонини ҳам синдириб, «ажрашмайсан» деб уйига мажбарлаб олиб келган.

Абдураупова аёл милицияга мурожаат қилганда, улар фактини «Соғлиққа унча оғир бўлмаган зарар етказиш» моддаси билан қайд қилиниб, аммо калтаклаш ва мажбурлаб никоҳга олиш факти бўйича аризани қабул қилмай қўйишганини айтган.

Адвокат бу ҳақда ижтимоий тармоққа ёзиб чиққандан кейин, 23-августдагина Аравон туман ИИБи аёлни милицияга чақириб ариза олган.

«Аёл 86% эшитмай қолган. Терговчи прокурорлар, судлар билан маслаҳатлашиб, шу сабабдан шу каби қарорга келганини айтмоқда. Қирғизистонда аёл зўравонликдан ҳимояланишига ишонмай қўявериши керак», — деган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Шу билан бирга у аёлнинг иши CEDAW’га (Аёлларга нисбатан дискриминациянинг барча шаклларини йўқ қилиш ҳақидаги конвенция) юборилишини қўшимча қилган.