USAID Бишкекдаги атроф-муҳит ва ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам беради

203

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Бишкекда атроф-муҳит ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, мавзу 20 декабрь куни Қирғизистон Республикасининг АҚШдаги элчиси Бакит Аманбаев ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг ёрдамчи ўринбосари Анжали Каур ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган.

Бироқ элчихона режалаштирилаётган лойиҳа тафсилотларини маълум қилмаган.

Бишкекдаги ҳавонинг булғаниши

Ҳар йили совуқ ҳаво бошланиши билан Бишкекда ҳаво сифати ёмонлашади, аҳоли тутундан азият чекади. Шунингдек, Қирғизистон пойтахти бир неча йиллардан буён ҳавонинг ифлосланиши бўйича жаҳон шаҳарлари рейтингида биринчи ўринда туради.

Бироқ мутасадди идоралар томонидан тутунга қарши кураш бўйича ҳалигача самарали чоралар кўрилмаган.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг 17 декабрида Вазирлар Маҳкамаси ҳаттоки тутунга қарши курашиш бўйича фавқулодда комиссиясини тузган. Фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича шошилинч чоралар кўриш ва тутунга қарши курашиш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Бироқ комиссияга қадар 2021-йилнинг 31-мартида парламент депутатлари «Бишкек шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтириш бўйича чоралар ҳақида» қарор қабул қилишган. Бир йилдан кейин депутатлар Вазирлар маҳкамасининг Бишкекдаги смогга қарши курашиш бўйича чораларини етарсиз деб топишган.

Ҳукумат Бишкекдаги ҳавони ифлосланишининг асосий сабабларидан бири — транспортлардан чиққан зарарли газлар деб ҳисоблайди. Октябрнинг охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавони ифлосланишининг асосий сабаби — хусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани бўйича тадқиқотнинг натижаларини эълон қилган.

Шунингдек, ЮНИСЕФ «Ҳавонинг ифлосланишининг Бишкекдаги аёллар ва болаларнинг соғлиғига ҳамда ҳаётининг ижтимоий аспектига етказган таъсир» деган номдаги тадқиқотни эълон қилган. Тадқиқотга кўра, 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб 2022-йилнинг 30-июнигача смогнинг таъсири 112 кишининг ўлимига олиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай рақамлар бўйича шубҳаси бор эканини, ва аниқ маълумотларни сўраб ЮНИСЕФга мурожаат қилишганини айтиб жавоб беришган.

12-декабрда Табиий ресурслари, экология ва техника назорат вазирлиги Бишкекдаги смог муаммосини ҳал қилиш учун БМТдан 6,7 млрд доллар миқдорида грант сўрагани маълум бўлди. Шунингдек ҳукумат электр энегиясини импорт қилиш учун 25 млн доллар грант олишни режалаштирмоқда.