«Мен Худонинг олдида айбсизман». Актёр Чингиз Мамаев президентга қамоқдан мактуб ёзди

261

Зўрлашда гумонланиб, қамоққа олинган актёр Чингиз Мамаев президент Садир Жапаровга қамоқдан хат ёзиб, тергов ишларини шахсий назоратига олишни илтимос қилди. Мактубни Kaktus.Media нашрига Мамаевнинг адвокати топширган.

Мактубда актёр тергов қонун бузарликлар билан ўтаётганини айтиб, уй қамоғига чиқаришни ёки суд ишларини тезлатишни илтимос қилди.

«Мен шу вақтга қадар бирор марта ҳам қонун бузмаганман. Тергов қонун бузарликлар билан ўтмоқда. Айрим ҳолатда суд мажлиси менинг иштирокимсиз ўтмоқда. Мени масхараалаб, пул талаб қилган ҳолатлар ҳам бўлди»,— деб ёзди актёр.

Шу билан бирга, Мамаев ҳозирда соғлиғи ёмонлашганини, оиласи ҳам оғир аҳволда эканини қўшимча қилди.

Чингиз Мамаев президентга ёзган мактубида қирғиз маданияти учун «келажакда қиладиган катта хизмати борлигини, келечек учун катта ижодий мақсадлари бўлганини» айтиб, Жапаровдан ишни ўз назоратига олишни илтимос қилди.

«Ҳурматли қирғиз элим, Садир Нуркожоевич, мен Худонинг олдида айбсизман деб ишонч билан айта оламан», — деб якунлаган Мамаев.

Мамаевнинг мактуби. Сурат: «Кактус Медиа»

Чингиз Мамаевнинг қамоққа олиниши

Жорий йилнинг март ойида актёр Чингиз Мамаев чет эллик аёлни зўрлашда гумонланиб қўлга олинган. Дастлаб у Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш изоляторига киргизилган. Кейин Свердлов туман суди Мамаевни 30-августга қадар ТИЗО-1га қамоққа олган.

Кейин Мамаевнинг турмуш ўртоғи Элмира Тагаева эрига қўйилган айбларни асоссиз деб айтиб чиққан. Тагаевнинг айтишича, эрини калтаклаб, шафқатсизларча зўрлаган деган айб қўйилган, экспертизанинг натижасида Мамаевдан био-материал топилмаган.

Жорий йилнинг 6-декабрь куни Чингиз Мамаевнинг жиноят иши Свердлов туман суди томонидан қайтадан терговга жўнатилган.

Бу қарор 22-ноябрда «Терговнинг камчиликларини тўлиқлаш учун» қабул қилинган.

Театр ва кино актёри Чингиз Мамаев 2012-йили шоир Алиқул Осмонов ҳақида тасвирга олинган «Давр ва Алиқул» номли фильмда бош қаҳрамон образини яратган.

Муаллиф: Насикат Жиргалбекова.