Суриштирувчи журналист Болот Темировни Қирғизистондан республика бюджетининг ҳисобидан чиқаришган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг депутат Дастан Бекешевга берган жавобида айтилади.
Аммо муассасадан Темировни мамлакатдан чиқариб юбориш учун қанча маблағ сарфланганига аниқлик киритмаган.
Журналистни Москвага кетувчи самолётга чиқариб, мажбуран депортация қилишган. Темировнинг ўзи эса у билан бирга ИИВнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашувчи 10-хизматининг бир неча ходимлари ҳам бўлганини айтган.
Ички ишлар вазирлигининг жавобида суриштирувчи журналистга самолёт чиптаси Avia Traffic компаниясидан олингани айтилган. 13 декабрь куни компания сайтида Москвага чипта нархи 21 минг сомдан ошган эди.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 11 ойида Қирғизистондан 13 нафар, 2021 йилда эса 19 нафар хорижлик депортация қилинган. Уларнинг барчаси Қирғизистондан ўз ҳисобидан учиб кетган.
Темировнинг депортация қилиниши
23-ноябрда Бишкек шаҳар суди суриштирувчи журналист Болот Темировнинг «хужжаиларни сохталаштириш иши» бўйича аппеляция аризасини кўриб чиққан.
Суд мажлисида давлат айбловчиси судга Темировни мамлакатдан чиқариб юбориш таклифини бериб, суд Темировни мамлакатдан чиқариш бўйича янги ҳукм қабул қилган. Ҳуқуқ тартибот органининг ходилари Темировни суд залидан куч қўлланиб олиб чиқиб кетишган.
Уч соатдан кўпроқ вақт давомида унинг қаердалиги номаълум бўлган – Темировни на вақтинчалик ҳибсхонадан, на Бишкекдаги махсус ҳибсхоналардан топиб бўлмаган. Темировнинг адвокати Баатир Ботобеков журналистларга изоҳ бериб, у ўз ҳимояси остидаги шахснинг ғойиб бўлишини «зўрлаб йўқолиш» деб ҳисоблайди.
Кечга яқин Ботобеков Темировни қидириб «Манас» халқаро аэропортига келган. Адвокатга аэропортдаги милиция пунктидан журналист у ерда йўқлигини айтишган.
Бироқ соат 20:00 га яқин фуқаро кийимидаги бир неча шахслар, эҳтимол, ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари милиция пунктига кириб, Темировни у ердан олиб чиқиб кетишган ва шошиб, лифт орқали уни кутиш зали томонга олиб кетишган.
Кейинчалик суриштирувчи журналистнинг адвокати Темиров Қирғизистондан Москвага депортация қилинганини билдирди.
«Адилет» юридик клиникаси жамоат фонди адвокатлари Бишкен шаҳар суди Конституцияни қўпол равишда бузганини таъкидлаган.
Омбудсман Атир Абдраҳматова журналист Болот Темировни депортация қилган ҳуқуқ-тартибот идоралари мансабдор шахсларини жиноий жавобгарликка тортишни сўраб бош прокурорга мурожаат қилди. Унинг фикрича, милиция ходимлари «суд журналистни депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши биланоқ қарорни мустақил талқин қилиб, ўз ваколатларини ошириб, мансабларини суиистеъмол қилган».