Бишкек бир неча кундан бери дунёдаги ҳавоси ифлосланган шаҳарларнинг саф бошига чиқди

321

Қирғизистоннинг пойтахти — Бишкек — ҳавоси ифлос шаҳарларнинг рейтингида қайтадан саф бошига чиқди. AirQuality интернет хизматининг версияси бўйича, 12-декабрнинг тонгига кўра Қирғизистоннинг пойтахти иккинчи ўринга чиқди. Рейтингнинг лидери — Пекин шаҳри.

11-декабрда Бишкек ҳавоси ифлосланган шаҳарларнинг жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.

AirQuality сайтидан скриншот.

Ресурснинг маълумоти, 9-декабрдан 12-декабргача Бишкекда ҳавонинг ифлосланиши энг юқори кўрсаткичга етган — 125дан 269 (AQI)*.

AirQuality сайтидан скриншот.

*AQI — ҳавонинг сифати бўйича умумий тизим, унга ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси ҳамда уларнинг тарқалиши кирган.

Манба: movegreen.kg экология ташкилоти.

Ифлосланиш даражаси «жуда ёмон» бўлганда, болалар, астма, юрак ва ўпка касалликлари билан касалланган одамларга ёпиқ деразалар билан уйда қолиш тавсия этилади. Бошқаларга очиқ ҳавода вақт ўтказмаслик ёки кучли жисмоний фаолият билан шуғулланишдан қочиш тавсия этилади.

Кўчага чиққан вақтда Миллий меҳнатни ҳимоя қилиш (NIOSH) институти томонидан сертификатланган N95 ниқобини тақиши керак. Жарроҳлик, тиббий ниқоблар ва банданалар ҳаводаги зарраларни фильтрлаш учун мўлжалланмаган.

Ҳавонинг индекси барча ҳаво ифлослантирувчи моддалар бўйича ҳисобланади. Уларнинг асосийси РМ2.5 микрозарралари. Бу зарралар таркибида кул, асфальт, автомобиль шиналарининг, оғир металларнинг бирикмалари, тузлар ва бошқаларнинг кичик зарралари мавжуд.

Бундай заррачаларнинг масса контсентрацияси ҳаво сифати ва унинг инсон саломатлигига зарарини баҳолашнинг асосий параметридир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) стандартларига кўра, РМ2.5 микрозарраларининг ўртача йиллик даражаси 10 мкг/м3 дан, ўртача кунлик даражаси эса 25 мкг/м3 дан ошмаслиги керак.

Бишкекдаги ҳавонинг булғаниши

Ҳар йили совуқ ҳаво бошланиши билан Бишкекда ҳаво сифати ёмонлашади, аҳоли тутундан азият чекади. Шунингдек, Қирғизистон пойтахти бир неча йиллардан буён ҳавонинг ифлосланиши бўйича жаҳон шаҳарлари рейтингида биринчи ўринда туради.

Бироқ мутасадди идоралар томонидан тутунга қарши кураш бўйича ҳалигача самарали чоралар кўрилмаган.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг 17 декабрида Вазирлар Маҳкамаси ҳаттоки тутунга қарши курашиш бўйича фавқулодда комиссиясини тузган. Фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича шошилинч чоралар кўриш ва тутунга қарши курашиш бўйича ечимларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Бироқ комиссияга қадар 2021-йилнинг 31-мартида парламент депутатлари «Бишкек шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтириш бўйича чоралар ҳақида» қарор қабул қилишган. Бир йилдан кейин депутатлар Вазирлар маҳкамасининг Бишкекдаги смогга қарши курашиш бўйича чораларини етарсиз деб топишган.

Ҳукумат Бишкекдаги ҳавони ифлосланишининг асосий сабабларидан бири — транспортлардан чиққан зарарли газлар деб ҳисоблайди. Октябрнинг охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавони ифлосланишининг асосий сабаби — хусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани бўйича тадқиқотнинг натижаларини эълон қилган.

Шунингдек, ЮНИСЕФ «Ҳавонинг ифлосланишининг Бишкекдаги аёллар ва болаларнинг соғлиғига ҳамда ҳаётининг ижтимоий аспектига етказган таъсир» деган номдаги тадқиқотни эълон қилган. Тадқиқотга кўра, 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб 2022-йилнинг 30-июнигача смогнинг таъсири 112 кишининг ўлимига олиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай рақамлар бўйича шубҳаси бор эканини, ва аниқ маълумотларни сўраб ЮНИСЕФга мурожаат қилишганини айтиб жавоб беришган.

Асосий саҳифадаги сурат: Михаил Дудин