Ташиев янги вертолётда вилоятларни айланиб чиқди

260

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ФҲВнинг яқинда сотиб олган Airbus H145 русуидаги вертолёт билан вилоятлардаги ҳарбий кучларнинг фаолиятини текшириш учун учиб кетди. Бу ҳақда махсус хизматнинг матбуот хизмати хабар қилиб, Ташиевнинг вертолётда ўтирган суратини эълон қилди.

Суратда МХДҚ етакчисининг юзида қувонч бўлса, Чегара хизматининг директори Уларбек Шаршенов деразадан ўйчан тикилиб ўтирибди.

Қамчибек Ташиев ва Уларбек Шаршеев. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Ташиев вертолёт билан Баткен, Жалолобод, Талас вилоятларини айланиб, шундан кейин Бишкекка қайтиб келиши айтилди.

«МХДҚ етакчиси барча куч тузимларининг қиш мавсумига тайёргарлигини текшириб, чегара хавфсизлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилиб, назорат қилиб келмоқчи», — деб айтилади қўмитанинг маълумотида.

Шунингдек, махсус хизматнинг матбуот хизмати Ташиев парвоздан олдин олинган видеони эълон қилди. Унда етакчи муҳтмалан учувчилардан бирининг ёнига келиб, парвоз маршрутини тушунтириб беради.

«Одамлар вертолёт билан кўнгилочиш учун учади, биз ишлагани [учамиз]», — дейди Ташиев видеода.

11-декабрда президент администрацияси ҳукумат республика бюджетининг ҳисобидан Airbus H145 вертолётини сотиб олганини, вертолётлар ФҲВга ўтказиб берилганини маълум қилган. Аммо харидларнинг нархи кўрсатилмаган, очиқ маълумотларнинг манбаларида Airbus H145 вертолёти 9,7 млн доллар ёки 824 млн сомдан кам бўлмаган нархда туради.

Airbus H145 вертолётини президент Садир Жапаров ўзи текшириб кўрди.

Президентнинг администрациясидан вертолёт ФҲВнинг ишлари учун олинганини, аммо «тижорий мақсадда белгиланган маблағ тўлови билан» жисмоний шахслар ва юридик томонлар ҳам қўлланиши мумкинлигини кўрсатган. Будай учишлардан тушган маблағ ўлка бюждетига тушиб туради.

Ҳукумат шу йилнинг августида янги Airbus H-125 самолётини сотиб олган. Бундай харидларнинг тахминий нархи 2,8 млн долларни ташкил қилган. Унда вертолёт ва 34 махсус техника учун Қирғизистон 384 млн сом тўлаб берган.

Шунингдек октябрда «Политклиника» нашрининг журналистлари парламентнинг собиқ депутати Азамат Арапбаев ФҲВнинг янги вертолётини тўйга бориш учун ижарага олиб учгани ҳақида ёзиб чиқишган.