8 декабрда милиция ходимлари қўлга олган жамоатчи фаол Ондуруш Токтонасировга 3 минг сом жарима солинди. Бу ҳақда «Клооп»га фаолнинг ўзи билдирди.
«Мени «Тинч йиғилишларни ўтказиш қоидасини бузиш» моддаси бўйича 3 минг сом жарима солишди. Мен бу қарорга рози эмасман ва судга шикоят аризаси билан мурожаат қиламан», — деб билдирди у.
Фаол уни қандай қилиб қўлга олишганини айтиб берди.
«Мен Айтматов билан Киев кўчасининг кесилишидаги Россиянинг элчилигига кетаётганимда, ортимдан фуқаролик кийимидаги эркак киши етиб келиб, милиция ходими эканини айтди. У агрессив эди ва митингга борма деб айтди. Шундан кейин фуқаролик кийимдаги тўрт милиция ходими келди […]. Мени машинага солиб туман ИИБга олиб боришди. Мени қўрқитиб, тажовузкор шаклда руҳий босим ўтказишди», — деб айтиб берди.
Шунингдек фаол, телефонини тортиб олиб, бузиб киришганини айтиб берди. Шунингдек, у ўзини Россиянинг элчилигига етмай туриб ушлашганини ҳам таъкидлади.
8 декабрда фаол Ондуруш Токтонасиров қўлга олинганини ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова фейсбук саҳифасида билдирган.
«У ҳатто ўрнига туриб, плакатни очишга ҳам улгурмай қолди. Милиция ходимлари олиб кетишган, уларнинг ёнида МХДҚ ходимлари ҳам бўлган. Ўшандан бери алоқага чиққани йўқ», — деб билдирган Абдирасулова.
Биринчи Май туман милициясидан «Клооп»га кейинчалик маълумот беришни ваъда қилишган.
Аввалроқ жамоатчи фаол Ондуруш Токтонасиров Россиянинг Украинага ҳужумидан норозилик билдириб, бир неча бор митинг ўтказган.
Бунга қадар «Клооп»га президент администрацияси 9 декабрда Россиянинг президенти Владимир Путин ЕОИИ саммитига қатнашиш учун Бишкекка келишини хабар қилган.
Жорий йилда Евросиё иқтисодий иттифоқига Қирғизистон раислик қилмоқда. Бу йилги саммит Бишкекда ўтиши иттифоққа аъзо давлатларнинг раҳбарларига йил бошидаёқ маълум бўлган.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков рус президенти Қирғизистонга келишини ноябрнинг бошида айтган. 4 декабрда ТАСС Песковга таяниб, Путин Евросиё иттифоқнинг саммитга қатнашиши учун Бишкекка 5-11 декабрда келишини билдирган.
Бундан уч кун аввал Биринчи май туман суди пойтахтда Янги йилгача митинг ўтказишни тақиқлаган. Жумладан Ала-Тоо майдонига, унга яқин Эркинлик бульварида Линейная кўчасидан Чуйгача, Жогорку Кенешнинг, президент администрациясининг, Олий суднинг, Россия элчилигининг ҳамда МХДҚ биносининг олдида митинг ўтказиш тақиқ солинган.
Янги йилгача пойтахтда митингларни ўтказишни тақиқлашни Путиннинг сафари билан алоқаси борми деган «Клооп»нинг саволига президент администрацияси тақиқни киргизган туман судига мурожаат қилишни таклиф қилган. Аммо экспертлар алоқаси бор деб ҳисоблашади.