«Жавоб берадиган киши ўтирибди». Жапаров «Буюк кўчманлар мероси» холдингининг тарқатилиши ҳақида

277

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров парламентнинг 8-декабрдаги йиғинида «Буюк кўчманлар мероси» холдингининг тарқатилиши бўйича изоҳ берди.Ликвидацияга 700 млн сом сарфланади.

Депутат Жанар Акаев Жапаровга Миллий холдингнинг чиқимлари учун ким жавобгарликни олишини сўради.

«Жавоб берадиган одам ўтирибди-ку (вазирлар маҳкамасининг етакчиси миллий холдингнинг қамоқдаги етакчиси Тенгиз Болтурук ҳақида айтаётган бўлиши мумкин) агар айбдор бўлса, суд айбини исботлайди, агар йўқ бўлса у ҳам исботини топади», — деб жавоб берди вазирлар маҳкамасининг етакчиси.

Тенгиз Болтурук суд залида, 15-сентябрь. Сурат: Айбек Бийбосунов/«Азаттык»

Жапаров «Буюк кўчманлар мероси» холдингини тарқатиш учун керак бўлаётган 700 млн сомнинг аксарият қисми бюджетга қайтарилишини таъкидлади.

Акаев унга жавобан «Буюк кўчманлар мероси» ўзларига буюртма билан Италиядан мебель олдириб, санъаткорларни молиялаб, театр қуришни режалаштирганини ёдга солди. У миллий холдинг «жуда кўп маблағни сарфлаб улгурганини» таъкидлади.

«Мебеллар асносида жиноят иши қўзғалиб, шунинг устида савол-жавоблар бўлмоқда. Театр қуриш бўйича бизнес лойиҳасини эса қабул қилмаганмиз. [Миллий холдингнинг] бизнес лоҳияларининг аксарияти кон ишлатиш доирасида бўлган», — деди Жапаров.

«Буюк кўчманларнинг мероси» миллий холдингни тузилгани бўйича вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров 2021-йилнинг 14-декабрида холдинг тузиш қарорига қўл қўйганда маълум бўлган.

Миллий холдингнинг асосий мақсади — бу халқаро тажрибани фойдаланиш орқали, ер ости бойликларини фойдаланиш ҳамда унга алоқадор иқтисодий тармоқлардаги лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ресурсларни максимал  жамлашга қодир бўлган йирик яхлит тузилмани яратишдан иборат. Аммо бир йилам ўтмай холдинг ёпилиб қолди.

25-ноябрда вазирлар маҳкамасининг бошчиси 3,5 млрд сом миқдоридаги «Буюк кўчманлар мероси» холдингининг капитали республика бюджетига қайтарилишини айтган. Унинг айтишича, холдингнинг бошчиси Тенгиз Болтурук қамоқда бўлгани сабабли лойиҳа бундан кейин ривожланиб кета олмайди.

Тенгиз Болтурукни Бош прокуратура 13-сентябрь куни қўлга олган. Бош прокуратура Қумтўр конини ишлатган «Кумтор Голд Компани»нинг ишини текширишнинг натижасида уч жиноят иши қўзғалганини хабар қилган.Компания мамлакатга 1 млрд долларга яқин зарар келтиргани айтилган.

5-декабрда «Миллий кўчманлар мероси» миллий холдинги тарқатилаётгани ҳақида маълум бўлган.