Туплик Екатерина Бегель ёш манасчиларнинг республика танловида ғолиб бўлди

381

Туп туманининг ўн биринчи синф ўқувчиси Екатерина Бегел ёш манасчиларнинг республика танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда «Турмуш» нашри ёзди.

Екатерина ўқиган мактабнинг директори Айнура Абдраҳманованинг сўзларига кўра, Маданият вазири Алтинбек Мақсутовнинг шахсан ўзи Екатерина ва унинг ўқитувчиси Динара Урқумбаевага ташаккурнома, диплом ва 10 минг сомлик сертификатларни топширган.

« Екатерина «Манас» айтиш маҳорати билан кўпчиликни лол қолдирди. У аввал ҳам устози ёрдамида бошқа муваффақиятларга эришган эди», - дейди Абдраҳманова.

Екатерина Бегел Иссиқкўл вилоятининг Туп туманидаги Ой-Тол мактабининг 11-синфида ўқийди. Ўзининг билдиришича, у достонни саккизинчи синфдан бошлаб айьа бошлаган.

«Мен мактабдан кейин психология соҳасига кирмоқчиман, лекин мен “Манас”ни  тарк этмайман», деган Екатерина интервьюсида.