Жогорку Кенешнинг депутати Женишбек Токторбаев 2-декабрда ИИВнинг Жиноятни тергов қилиш бош бошқармасига чақирилди. Бу ҳақда у «Ата-Журт Қирғизистон» фракцияси билан «Мекенчил» депутатлар гуруҳининг қўшма йиғинида билдирди.
Депутатнинг айтишича, ИИВдан унга агар сўроққа келмаса куч билан олиб келинишини айтишган.
«Халқнинг талабини айтаман деб прокуратура ходимлари бизни қувғинга олишмоқда. Кеча чақирди, мана бугун ҳам чақириб, ҳозир мана шаҳар ИИБдан қўнғироқ қилишмоқда: агар келмасангиз, куч билан олиб келамиз деб. Менинг айтмоқчи бўлганим, прокуратурада ҳам [...] прокуратурага тергов ҳуқуқи берилгандан кейин булар жуда кучли муассаса бўлиб кетди. Булар [прокурорлар] жиноят ишини ўзлари қўзғайди, ўзлари тергов қилади, агар исташса ўзлари тўхтатади, исташса ишни ўзлари қайта қўзғайди, ўзлари судга бориб, [жазо] муддатини сўрашади. Бу коррупциянинг очиқ кўриниши, коррупция манфаати бор бу ерда. Мен шунинг учун айтганман, ҳурматли депутатлар, тергов органи бошқа бўлиши керак, Россиядагидек тергов қўмитаси алоҳида бўлиши керак», — деди Токторбаев.
Парламентнинг 30-ноябрдаги йиғинида депутат Шайлообек Атазов айрим ҳудудлардаги прокуратура органдарида коррупция бор эканини айтган. ҲАмкасбининг айтганларини Женишбек Токторбаев ҳам қўллаган. У ҳам назорат органида коррупция бор эканини айтиб, «прокуратурага [ваколат ҳуқуқларини ] тергов киргандан кейин аждаҳога айланиб кетишди» деган. Токторбаев бош прокурор Қурманқул Зулушевни парламентга чақириб, «керак бўлса у кишининг ҳам фаолиятини қараш керак» деб қўшимча қилган.
Ўша куни икки депутат ҳам Бош прокуратурага сўроққа чақирилган.
Назорат органининг маълумотига кўра, депутатлар парламентга айтганлари бўйича гувоҳ қатори сўроққа чақирилишган.
«Бугун депутатлар прокуратуранинг номига бир қатор танқидларни айтишди. Уларнинг айтганларини текшириш учун судгача тергов бошланди», — деб билдирган у.
Парламентнинг 1-декабрдаги йиғинида Токторбаев билан Атазов норозилигини айтиб, назорат органининг ҳаракатини конституцияга зид деб аташган.
Атазов парламент спикери Нурлан Шакиевга мурожаат қилиб, «уч прокурор депутатларнинг хонасига келиб, сўроққа чақиргани қонун бузиш ҳисобланадими, йўқми» деб фикрини айтишини сўраган.
Йиғинда депутатларнинг бир қатори ҳам Атазов билан Токторбаевни ҳимоя қилиб чиқишган. Улар ҳам спикердан депутатларнинг сўроққа чақирилишининг қонунийлиги бўйича фикрини айтишини сўрашган. Ўшанда парламент етакчиси Нурлан Шакиев бош прокурор Қурманқул Зулушевни парламентга чақиртирган.
Қўли узун Бош прокуратура
2021-йилнинг 5-майида янги Конституция қабул қилинганидан кейин Бош прокуратура жиноятларни тергов қилиш ҳуқуқини олди. Шундан сўнг Бош прокуратура томонидан Жиноят ва Жиноят-процессуал ҳамда Жиноят кодексига ўзгартишларни киргизиб, уларни Асосий қонунга мувофиқлаштириш таклифи киритилган.
2021-йилнинг 1-декабридан бошлаб янги Жиноят Кодекслари кучга кирди, уларга киритилган ўзгартиришларнинг аксарияти Бош прокуратуранинг ўзи томонидан киритилган.
Прокуратура тергов функциясини қайтариб олиш билан ваколат ҳуқуқларини кенгайтириб олгани боис юристларнинг танқидига учраган.
Бундан ташқари, адвокатлар куч тузилмаларини деярли ҳамма нарсага қодир қилиб қўйган янги кодекслардаги ўтмишдаги «даҳшатли ортга қайтишлар»га эътибор қаратдилар. Улар «ишнинг тоталитар усулларига хавфли бурилиш» бўлишидан қўрқишди – ахир, Бош прокуратура 1997 йилдаги кодекслардан Жиноят-процессуал кодекси лойиҳасига коррупция элементларини ўз ичига олган ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси унчалик катта бўлмаган нормаларни киритган.
Юристлар, шунингдек, Бош прокуратурани кодекслар ёпиқ эшиклар ортида ва яширин ишлаб чиқилганини танқид қилган. Ишчи гуруҳнинг 70 фоизини «ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти билан чамбарчас боғланган» хавфсизлик хизмати ходимлари ва давлат идоралари вакиллари ташкил этган. Журналистлар ҳатто «муҳокама қилинаётган масалаларни тўғри тушуна олмаяптилар» деган баҳона билан учрашувларга киришдан ҳам маҳрум қилинган.