Қидирувдаги Сапар Исаков Ўшнинг собиқ мэрининг ўғлига вакил ота бўлди

290

Собиқ премьер-министр Сапар Исаков Ўшнинг собиқ мэри Айтмамат Кадирбаевнинг ўғлига вакил (окул) ота бўлди. Бу ҳақда шахсий манбаларига таяниб Kaktus.media ёзди.

Сурат: Kaktus.media

Нашрнинг маълумотига кўра, никоҳ тўйи ўтган ҳафтада Бишкекдаги қиммат ресторанлардан бирида ўтган.

«Тўйга Исаков ўзи келмади, аммо хотини ёш келин-куёвларга никоҳ узугини топширди. Кадирбаевнинг ўғли собиқ элчи Ибрагим Жунусовнинг жиянига уйланган», — деб айтиб берди нашрнинг шахсий манбаси.

Kaktus.media’нинг ўз манбаси тўйга кўплаган қирғиз сиёсатчилари ҳам келганини айтиб берган: (ИИВ бошчисининг собиқ ўринбосари) Курсан Асанов, (Жогорку Кенешнинг собиқ спикери) Ахматбек Келдибеков, (собиқ биринчи хоним) Раиса Атамбаева, (Жогорку Кенешнинг депутати) Алишер Козуев, (Жогорку Кенешнинг собиқ депутати) Аали Карашев, (собиқ соғлиқни сақлаш вазири) Таланбек Батиралиев, (Бишкекдаги Травматология ҳамда ортопедия тадқиқот марказининг собиқ директори) Сабирбек Жумабеков ҳамда («Дордой» ассоциациясининг фахрий президенти) Аскар Салимбеков.

Сапар Исаков дегани ким?

Сапар Исаков 2017-2018-йиллари премьер-министр бўлган. 2019-йили Бишкек ИЭМни янгилашдаги коррупция иши бўйича 15 йилга судланган.

Кейинчалик Исаковга тарих музейини ҳамда Чўлпонотадаги ипподромни реконструкциялашдаги коррупция бўйича айб қўйилган. Жами бўлиб у 18 йилга озодликдан ажратилган. Исаков 2020-йили 6-октябрга ўтар кечаси колониядан бўшатилган. Ўшанда парламент сайловининг натижасидан норозилар Оқ уйни босиб олиб, шундан кейин сиёсатчиларни колония ва ТИЗОдан бўшатиб чиқа бошлашган.

Колониядан чиққандан Исаков қамоққа қайтиб келмаган — Жазоларни ижро қилиш давлат хизмати 2020-йилнинг 13-октябри — собиқ ҳукумат раҳбари Исаков учун қамоққа қайтиб келишнинг охирги куни эканини билдирган. Исаков қайтиб келмагани учун «қамоқдан қочиш» моддаси бўйича судгача тергов бошланган.

2020-йилнинг 26-октябрида ЖИДХ Исаковга халқаро қидирув эълон қилганини билдирган. Исаков қаерда экани бугунгача номаълум.