Қирғизистоннинг 10 га яқин тижорат банки иккиламчи санкциялардан қочиш учун Россиянинг Мир карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди. Бу ҳақда Миллий банк раиси ўринбосари Кайип Куленбеков «Ишеним» фракцияси йиғилишида маълум қилди.
«Санкциялар сентабр ойида эълон қилинган. АҚШ Молия вазирлиги «Мир» картасини чиқарувчи процессинг марказининг раиси жаноб Владимир Комлевга нисбатан санкциялар киритган. Бизнинг банкларга таъсир қилиб қолмасин, иккиламчи санкцияларга тушиб қолмайлик деб 9-10 та банк «Мир» картаси билан операцияларни чеклашга қарор қилди», — деди у.
Куленбеков Миллий банк тижорат банкларга «Мир» карталари билан ишлашни давом эттириш ёки қилмаслик борасида кўрсатма бермаганини қўшимча қилди.
«Банклар мустақил қарор қабул қилишади. Банклар бу ўзларининг корреспондетлик ҳисобларига таъсир этиб қолади деб хавотирланишади. Уларнинг чет эллардаги ҳисобларига чекловлар бўлиши мумкин. Шу сабаб банкнинг ўзининг фаолияти чекланиб қолиши мумкин. Иккинчи томондан, Россиядаги мигрантларимизни ҳам ўйлашимиз керак. Бошқа банклар рисклардан чиқишнинг йўлини қидирмоқда. Санкциялар қуйидагидек киргизилган: санкция солинган шахс билан алоқаси бор янги битимларни тузишда ҳамда фаолиятни кенгайтиришда иккин марта санкциялар солиниши мумкин. Шу сабабдан ҳар бир банк ўзи ҳал қилади. Уларнинг ярми чеклов киргизди, қолган ярми киргизгани йўқ», — деди Миллий банк етакчисининг ўринбосари.
«Интерфакс» нашри 21-сентябрда Қирғизистоннинг банклар иттифоқи ҳамда кретит ташкилотларининг call-марказларига таяниб, банклар «Мир» карталари билан ишлашни давом эттираётганини билдирган.
Бу орада Қирғизистоннинг айрим банклари «Мир» карталари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишган: «Кыргызстан», «Бакай банк», «Дос-Кредобанк», «Компаньон», «Банк Азия», KICB, «Бай-Тушум», «Оптима банк», «Капитал банк», «Демир банк», шунингдек давлатга қарашли «Айыл Банк».
Сентябрь ойининг ўрталарида АҚШнинг Молия вазирлиги Россиянинг «Мир» картасининг оператори Миллий тўлов карталари тизими билан ишлагани учун навбатдаги санкцияларга дучор бўлишидан огоҳлантирган эди. Муассасанинг таъкидлашича, Миллий тўлов карталари тизими билан шартнома тузган молия ташкилотлари «Россияни Қўшма Штатлар томонидан киритилган санкциялардан қочишга уринишларида қўллаб-қувватламоқда» деб ҳисоблаш мумкин. Шу билан бирга, тушунтиришда айтилишича, Россиянинг миллий тўлов карталари тизимининг ўзига санкция қўйилмаган.
Шунга қарамай тушунтирма эълон қилинган куни мазкур тизимнинг бош директори Владимир Комлев АҚШнинг Молия вазирлигининг санкциясига олинган. Россияга нисбатан санкциялар Украинага кенг кўламда ҳужумига жавоб тариқасида киргизилган. Шундан кейиноқ дунё юзида кўплаган давлатлар «Мир» карталарига хизмат кўрсатишдан бош торта бошлашган.
Муаллиф: Медина Купсулдаева