«Қилим шами» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази солиқ хизмати «асоссиз текширишни бошлаганини» айтди.

237

Солиқ хизмати икки кундан бери «Қилим шами» инсон ҳуқуқлари марказида «асоссиз» текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда марказ раҳбари Гулшайир Абдирасулова билдирди.

Унинг айтишича, солиқ идоралари ходимлари текширувнинг асосини «юқоридан келган расмий буйруқ» деб изоҳлаган. Абдирасулова режадан ташқари текширув ўтказиш учун «хизмат топшириғи ҳуқуқий асос бўлмаслиги»ни таъкидлади.

«Аслида қандай асос бор, балки менинг устимдан шикоят тушганми ёки солиқ тўлашдан бўйин товлаганим ҳақида маълумот борми», деб сўраганимда, “Ҳеч нарса йўқ, шунчаки юқоридан топшириқ келди” деб жавоб беришди», — деди у.

Абдирасулова Ленин туман солиқ хизматига текширувнинг қонунийлигини сўраб билдирув жўнатганини айтди. Агар 3-декабрга қадар жавоб келмаса «текширувни тўхтатишга мажбур бўлишини» таъкидлади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси солиқ хизмати солиққа алоқаси бўлмаган маълумотларни сўраётганини таъкидлаб, «сизларга нима керак, ростини атинглар-чи» деб савол берди.

«Мен юридик текширувга очиқман […]. Лекин нега солиқ органларига жабрланувчиларни ҳимоя қилувчи адвокатлар ҳақида маълумот керак? Нима учун солиқ органлари масаланинг моҳиятини билиши керак? Биз қийноқлар, зўрлашлар, таъқиблар ва бошқалар қурбонларини ҳимоя қиламиз. Нега солиқ идоралари ким зўрланганини, ким жабрланувчини ҳимоя қилганини, қанча тўлаганимизни билишади? Улар 2017 йилдан бери ҳужжатларни текшириб келади, хўш, нима учун ҳозирги президентни, унинг яқинлари ва сафдошларини қайси адвокат ҳимоя қилгани, адвокат қанча олганини билиш керак? — деб ёзган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Абдирасулованинг айтишича, солиқ идораларини умуман солиқлар қизиқтирмаслиги кўриниб турибди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларида текширувлар президент маъмурияти томонидан ноябрь ойида «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаси ташаббуси билан бошланган.

Ҳужжатга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари Адлия вазирлигида мажбурий рўйхатдан ўтишлари шарт, ташкилотлар фаолияти эса Бош прокуратура ҳамда Адлия вазирлиги томонидан тўлиқ назорат қилинади.

Ҳукуматнинг фикрича, янги қонун лойиҳаси «давлатнинг қонуний манфаатларини нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставсиз ва ноқонуний фаолиятидан […] ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратади ҳамда мамлакатда фуқаролик жамияти ривожланишига янги сифат бахш этади».

Бироқ ҳуқуқшунослар бу қонун лойиҳасини ўта хавфли ва фуқаролик жамиятини бостириш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларига қарши курашишга қаратилган деб ҳисоблайди. Улар ушбу ҳужжат Қирғизистон Конституцияси, халқаро стандартлар ва мажбуриятларига зид эканлигини таъкидламоқда.

«Бир дунё Қирғизистон» инсон ҳуқуқлари ҳаракати ва «Дунёни ўзгартираётган одамлар!» («Люди, меняющие мир!») бирдамлик тармоғ «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайтариб олишни сўраб ҳокимиятга мурожаат қилган.