Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси парламентдаги «Альянс» фракциясининг депутати Эмил Жамғирчиевнинг уйи ва машинасига ким, нима учун аудио, видео қайд этиш ускунаси ўрнатганини текширишга тайёрлигини маълум қилди. МХДҚ маълумотига кўра, текширувдан мақсад «депутат манфаатларини ҳимоя қилиш». Бу ҳақда «Клооп»га Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.
Қўмитанинг қўшимча қилишича, улар депутат Жанар Акаев билан ҳам гаплашган, у бир кун аввал Жамғирчиевдан яширин тинглов ускунаси топилганини маълум қилган.
«Аниқланишича, Ақаевда аудио ва видео ёзувлар қачон топилгани ҳақида маълумот йўқ. Бундан ташқари, у шахсан ускунанинг ўзини кўрмаган. Бу ҳақда у Жогорку Кенешнинг йиғинида Жамғирчиевнинг ёрдамчисидан эшитганини айтган. У бу маълумотни депутатнинг ўзидан телефон орқали олган», — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.
Департаментнинг қўшимча қилишича, ҳозирча депутатнинг қаердалиги номаълум. Жамғирчиевнинг ёрдамчиси «Клооп» билан суҳбатда депутатнинг яқинларининг сўзларига кўра, у Жумғолда экани — унинг соғлиғида муаммолар борлигини айтди.
Акаевнинг яширин тинглов ҳақидаги баёноти
Жогорку Кенешнинг 30-ноябрдаги йиғинида «Альянс» фракциясининг лидери Жанар Акаев депутат Эмил Жамғирчиевнинг уйидан ва машинасидан тинглаш мосламаси топилганини айтган.
Акаев 27-ноябрда Эмил Жамғирчиев МХДҚнинг ходимлари томонидан Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида қўлга олинган. Ҳибсга олинишига депутатнинг чет элга чиқиш тақиқи борлиги сабаб бўлган. Кейинчалик уни қўйиб юборишган.
«Унинг чет ўлкага чиқишга бўлган ҳуқуқи ноқонуний бузилди. Қирғизистон Республикасининг Жогорку Кенеши депутатининг куч органлари қўлга олиб, “у ёққа юрма, бу ёққа юрасан” дейиши тўғри эмас. Биз уни Кампиробод масаласида қарши овоз бергани билан боғлиқ деб ҳисоблаймиз», — деган у.
27-ноябрга ўтар кечаси депутат Элвира Сурабалдиева «МХДҚ Эмил Жамғирчиев билан Чингиз Айдарбековни қирғиз-қозоқ чегарасида тўхтатиб, Жамғирчиевни ушлаб кетганини» айтган. У депутатлар тўплангандан кейин «Жамғирчиевни қўйиб юборишганини» таъкидлаган.
Сурабалдиева «икки депутат таъзияга бораётганини» билдирган. Кейинчалик Жамгирчиевга мамлакатдан чиқиш тақиқлангани айтилган. Айдарбеков эса соғлиғи сабабли Қозоғистонда даволаниб юргани маълум бўлган.