Ўш шаҳрига мэр бўлган Бақитбек Жетигенов ҳақида нималар маълум?

265

Собиқ парламент депутати Бақитбек Жетигенов Ўш шаҳрининг мэри этиб тайинланди. Бу ҳақда президент администрациясининг сайтида маълумот берилди.

Фармонга президент Садир Жапаров қўл қўйган. Яна бошқа бир фармон билан Ўш шаҳрининг собиқ мэри Алмаз Мамбетов лавозимидан бўшатилган.

Жетигенов ким?

Бақитбек Жетигенов 56 ёшда, у Чуй вилоятининг Сайлиқ қишлоғидан. Парламентнинг бешинчи ва олтинчи чақирилишларида депутат бўлган.

Ўтган йилнинг ноябрида ўша вақтдаги депутат МХДҚ тарафидан қўлга олинган. Махсус хизмат у «парламент сайловидан кейин ҳокимиятни босиб олишга уринган гуруҳ қаторида бўлганини» билдирган. Биринчи май туман суди Жетигеновни икки ойга қамоққа олган. Аммо 2021-йилнинг декабрида у қамоқдан бўшатилган.

Жетигенов 2021-йилнинг сентябрида ҳам МХДҚга сўроққа чақирилган. У «Ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилиш» моддаси билан очилган судгача терговнинг асносида бир қатор депутатлар ҳамда сиёсатчилар бирга тергов қилинган.

Тергов давомида бир неча маданий арбобларнинг президент Садир Жапаровга йўллаган хати сабаб бўлган. Улар «айрим сиёсатчилар 100 минг кишининг иштирокида митинг ўтказиб, ҳокимиятни босиб олишга уринаётганини» билдиришган эди.