Тахтга етиб боргач, “монстр”га айланар экан. Жилдизқан Жўлдўшова президентлик бошқарувини  танқид қилди

251

Бишкекда бошланган биринчи Халқ қурултойида Қорасув туманидан делегат, собиқ депутат Жилдизкан Жолдошова мамлакатдаги бошқарув тизимини танқид қилди.

«Бизга президентлик бошқаруви бўлмас экан. У қандай қийинчиликларни бошдан кечирмасин, президентликка етиб боргач, “монстрга” айланар экан. Шунинг учун президентлик-парламент бошқарувига ўтишимиз зарур», — деди Жолдошова.

Шу билан бирга, собиқ депутат Садир Жапаровга мурожаат қилиб, президентлик бошқарувдан бош тортиш масаласига эътибор қаратишга чақирди.

«Сиздан кейин қандай одам келади, мамлакатни қаерга олиб боради?» — деди Жолдошова.

Шунингдек, Жолдошова коррупция билан курашда «депутатларни қўрқитмай президент ўзининг жамоасидан бошлаш керак» деб таъкидлади.

Биринчи Халқ Қурултойи Миллий филармонияда ўтмоқда. Унга мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган 1072 делегат қатнашмоқда.

Жилдизкан Жолдошова

Жылдызкан Жолдошева Жогорку Кенешнинг депутатлигига 2010-йили «Ата-Журт» партиясининг қаторида келган. Бу партиянинг рўйхатида ҳозирги президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ҳам бўлган.

Собиқ депутат Садир Жапаровни фаол қўллаб келган — у қамоққа олинганда Жапаровни қўллаш митингига чиқиб, бўшатишни талаб қилган.

Собиқ депутат «ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўриш» иши бўйича Ички ишлар вазирлигигга 2021-йилнинг 16-сентябрида чақирилиб, аммо сўроқ беришдан бош тортган.

Жилдизкан Жолдошова ҳарбий прокуратурасига «Қумтор» иши бўйича ҳам тергов берган. Унга 2012-йили олтин кони бўйича депутатлар комиссиясининг қарор лойиҳасига овоз бергани бўйича савол беришган.

2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига Жолдошова Ташиевнинг «Мекенчил» партиясининг сафида қатнашган. Шунга қарамай ҳукумат алмашгандан кейин Жолдошова Жапаровга нисбатан позициясини ўзгартириб, уни кескин танқид қила бошлаган.

2021-йилдаги парламент сайловида Жилдизкан Жолдошова «Азаттык» партиясининг рўйхатида тўртинчи турган. Аммо «Азаттык» партияси 5%лик бўсағадан ўтмаган.

Шу билан бирга, у ўғли ишдан олиганини айтиб, «ҳеч кимнинг боласига тегма, бундай “майдакашлик” қилма!» деб Садир Жапаровга мурожаат қилган.