Жогорку Кенешнинг 21-ноябрдаги йиғинида вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров ўқитувчиларнинг ойлиги кўтарилгандан кейин бўш ўринларнинг 73 фоизи тўлдирилганини билдирди.
Кейинчалик ўқитувчиларнинг ойлик ҳақининг камайгани уларнинг ишини баҳолашнинг умумий механизми киргизилиши билан боғлиқ эканини айтди.
«1,5—2 ставка билан дарс берган ўқитувчиларнинг маоши озаяди. Бир ставка билан иш олиб борганларнинг бари эса қувончда. Масалан, узоқ ҳудуддаги мусиқадан дарс берган ўқитувчи ҳафтасига бир ёки икки дарс ўтиб, ойига 3-4 минг сом олар эди. Шунингдек инглиз тили дарсида ҳам болалар оз, иш ўринларини ҳам ҳеч ким тўлдиргани йўқ. Бугунги кунда қанча соати бўлганига қарамай, минимал меҳнат ҳақи 21 минг сомни тузади. Кейингина қўшимча соатлар қўшилади», — деб тушунтирди Жапаров.
Шу билан бирга, етакчи ўқитувчиларнинг ойлик маоши ошиши билан ҳудудларда ўқитувчиларнинг етишмовчилиги камайганини билдирди. Унинг айтишича, ўқитувчиларнинг бўш ўринларининг 73 фоизи тўлдирилди.
Мазкур йиғинда депутат Дастан Бекешев ўқитувчиларнинг ойлик маоши оширилди деб айтилганига қарамай сентябрдан бошлаб кам ойлик олишаётганини билдирган эди.
Депутатнинг саволига Таълим ва фан вазири ўринбосари Надира Жусупбекова жавоб бериб, бундай ўзгариш «ўқитувчилар соати қайтадан ҳисоблаб чиққанига боғлиқ эканини» айтган.
Ўқитувчиларнинг ойлик маоши
Ҳукумат 2022-йилнинг апрелида ўқитувчиларнинг ойлиги 80%га кўтарилганини билдирган. Таълим тармоғи ходимларининг: педагогик персоналнинг маоши — 80%га, кичик ва техник персоналнинг ойлиги — 80%га, маъмурий персоналнинг ойлиги — 50%га ортирилган эди.
2022-йилнинг июнь ойида президент Садир Жапаров ўқитувчиларнинг ойлигини йилнинг охиригача яна кўтариб беришни ваъда қилган.
Шунингдек сентябрь ойида Таълим вазирлигидан «ўқитувчиларнинг максимал меҳнат ҳақи 35 минг сом, минимали эса — 20 минг сом бўлади» деб билдиришган.
Муаллиф:Болдукан Айдарбек қизи