МХДҚ Қирғизистон фуқаросининг Украинадаги урушда иштироки бўйича текширув бошлади

127

МХДҚ Қирғизистон фуқароси Алмаз Кудабек ўғлининг видеосига изоҳ берди. Бунга қадар интернет тармоғида Кудабек ўғлининг Украина қуролли кучлари таркибидаги «Турон» турк баталонининг қўмондони экани ҳақида айтган видеоси пайдо бўлган эди.

МХДҚдан Алмаз Кудабек ўғли Қирғизистон фуқароси эканлигини тасдиқлашди.Махсус хизматнинг маълумотига кўра, у 2021-йилнинг декабрь ойида меҳнат муҳожири сифатида Украинага борган.

Кудабек ўғлининг ҳарбий ҳаракатларга иштироки бўйича «Қирғизистон Республикаси фуқаросининг чет давлатнинг ҳудудидаги қуролли жанжалларга ёки уруш ҳаракатларига иштироки ёки террор актини амалга ошириш учун тайёргарликдан ўтиши» моддаси билан тергов иши бошланди.

Шунингдек қўмита Алмаз Кудабек ўғлининг баёнотлари «қирғиз ҳукуматининг расмий позициясига қарши келишини» қўшимча қилишди.

«Россия билан Украинанинг ўртасидаги воқеада Қирғизистон бетарафликни сақлайди», — деб билдиришди МХДҚдан.

Бундан ташқари, муассаса бошқа ўлканинг ҳудудида ҳарбий ҳаракатларга ёки қуролли тўқнашувларга қатнашиш учун фуқароларни 5 йилдан 8 йилгача озодликдан ажратиш жазоси кўрилганини огоҳлантиришди. Шу каби қилмишлар дастлабки келишувлар бўйича одамларнинг гуруҳи ва уюшган жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилганда 8 йилдан 12 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

МХДҚ Алмаз Кудабек ўғлига бунга қадар ҳам жиноят ишини қўзғаган эди. Май ойида махсус хизмат ижтимоий тармоқларга мониторинг ўтказишда Украинанинг ҳудудидаги ҳаракатлар ёритилган аккаунтни кўриб, аккаунт эгаси Кудабек ўғли эканини аниқлашганини билдирган.

Мазкур факт «Қирғизистон Республикаси фуқаросининг чет давлатнинг ҳудудидаги қуролли тўқнашувларга ёки уруш ҳаракатларига қатнашгани ёки террор актини амалга оширишга тайёрланиш» моддаси бўйича қайд этилган.

Қирғизистоннинг Украинадаги элчиси Идрис Қадирқуловнинг айтишича, элчилик Кудабек ўғлига Қирғизистонга бепул чиқиб кетишни таклиф қилиб, бир неча бор ҳарбий ҳаракатларга қатнашмасликка ундаганини айтган. Бироқ, элчининг сўзларига кўра, эвакуация бошланганда мазкур фуқаро Қирғизистонга қайтишдан бош тортган. Айтилишича, Қудабек ўғли ҳудудий навбат хизматида санитарларга ёрдам бериб юрганлиги айтилган.