Бишкек шаҳрида аёлни пичоқлаб ўлдиришда гумонланиб, 20 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Бишкекнинг Октябрь тумани ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, 50-60 ёшли аёлнинг ўлдирилиш ҳодисаси 5 ноябрда маълум бўлган. Милиция ходимлари унинг жасадини Ботаника боғида пичоқ жароҳатлари билан топдилар.
Гумонланувчи вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилиб, «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Кейинроқ Октябрь туман суди йигитни тергов давомида СИЗО-1 ҳибсга олган. Жиноят иши бўйича барча керакли экспертизалар тайинланди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Қирғизистон Марказий Осиёдаги аёллар учун энг хавфли давлат ҳисобланади
Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатларининг ичидан энг хавфли ўлка деб ҳисобланади. Мазкур индексда Қирғизистон аёлларнинг вазияти баҳоланган 170 давлатнинг ичидан 97-ўринни эгаллаган.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, қарийб ўн йил давомида аёлларнинг ўлдирилиши бўйича «Қотиллик» моддаси бўйича 762 та жиноят иши қўзғатилган. Ушбу қотилликларнинг катта қисми эркаклар томонидан содир этилган - ўртача ўнтадан саккизтаси.
Аксарият ҳолларда Қирғизистонда аёллар эрлари ва яқин шериклари томонидан ўлдирилади ва аёл ўлими бевосита оиладаги зўравонликнинг натижасидир.
Одатда аёлнинг эркак томонидан ўлдирилиши фемицид деб аталади. Эркаклар бу қадамни аёллардан нафратлангани учун, гендер камситишлари натижасида ва/ёки давлат жинсга асосланган зўравонликка кўз юмганида боради.