Бишкекнинг Свердлов туман судида 22-ноябрда ҳайдовчи Чингиз Абдраевнинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича ҳукм чиқди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар судининг матбуот хизмати хабар берди.
Асосий айбланувчи - патруль милициясининг кичик инспектори Жакутбек Дулатбек ўғли 3 йилгача ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 16 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилинди.
Бу иш бўйича Патруль милициясининг яна уч нафар собиқ инспектори ҳам тергов қилинаётган эди. Учаласи ҳам мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилиб, 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди, бироқ суд уларнинг ҳар бирига 3 йил синов муддатини тайинлади. Шартли жазо тайинланган шахс озодликдан маҳрум этилмайди, бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг назорати остида бўлади. Пробация назоратининг тартиби бузилган тақдирда, маҳкум ахлоқ тузатиш муассасасига ўтказилади.
Абдраевнинг патрул милициясининг ўқидан ҳалок бўлиши
2021-йилнинг 27-августида тахминан соат 21:30 да Бишкек шаҳридаги Жибек Жолу ва Гогол кўчаларининг кесилишида патруль милициясининг кичик инспектори автомашина ҳайдовчисини тўппонча билан отиб ўққа тутган. Ҳайдовчи вафот этган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Аввалига Бишкек шаҳар ИИБи патрул милициясининг ходимлари қарама-қарши йўлга чиқиб келаётган Toyota RAV4 русумли автомашинани тўхтатишгани, кейин эса ҳайдовчи милициянинг қуролини тортиб олмоқчи бўлганини маълум қилган. Аммо эртасига ижтимоий тармоқларда марҳумнинг ҳужум қилмагани ва ҳеч кимнинг қуролини тортиб олишга уринмагани акс этган видео пайдо бўлган.
Марҳумнинг дўстлари видеомурожаат қилиб, Чингиз Абдираев «инспекторларга қаршилик кўрсатмагани» ва «милиционерларнинг қуролини тортиб олишга уринмаганини» билдиришган.
«Патрул милициянинг тўрт ходими бор эди, улар ҳар бир [ҳайдовчини ушлаб кетишга кучи етган] Бизнинг дўстимизнинг гавдаси унчалик катта эмасди, тажовуз қиладигандек жисмонан шуғулланиб ҳам юрмаган. Агар жиддий сабаб бўлса, тўрттаси уни ушлаб олишлари мумкин эди. Табел тўпончани қўлланиб, уни ўлдиришнинг кераги бормиди? Биз бунга рози эмасмиз», — деп билдирган марҳумнинг дўстларидан бири.
Кейинроқ пойтахт милицияси ўқ узган инспекторнинг «ўқ тасодифан отилганини, ҳайдовчи эса провакация қилган» деган сўзлари билан пресс-релиз тарқатган. Маълумотда тез ёрдам бригадаси «жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва реанимация чораларини кўргани, бироқ у ўзига келмай вафот этгани» ҳам айтилган. Бироқ гувоҳларнинг айтишича, ҳайдовчи тез ёрдам келгунига қадар вафот этган.
ШИИБнинг матбуот хизмати учинчи пресс-релизни 28-август соат 10:00да эълон қилинган. Унда ҳайдовчига ўқ отган инспектор лавозимини суиистеъмол қилишда гумонланиб қўлга олингани айтилган.