Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги коррупция бўйича тергов қаҳрамони, Дори воситалари ва тиббиёт техникаси бошқармаси бошлиғи Нурдин Кагаздиев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди.
Бу ҳақда 24.kg нашри соғлиқни сақлаш вазири Гулнара Баатировага асосланиб хабар берди. Баатированинг айтишича, амалдор нима учун ишдан кетаётганини айтмаган, бироқ аризаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган.
Аввалроқ мустақил журналистлар Кагаздиевнинг қариндошлари вақти-вақти билан миллионлаб сомлик тиббий тендерларни ютиб олишлари, ҳатто баъзи ҳолларда бир-бири билан рақобатлашиб ҳам қўйшлари ҳақида суриштирув эълон қилишган.
Журналистларга кўра, олти ярим йил давомида амалдорларнинг қариндошларига қарашли компаниялар умумий қиймати 350 миллион сўмдан ортиқ бўлган тиббиёт тендерларида ғолиб чиққан. Компанияларнинг эгалари қаторида Кагаздиевнинг отаси, синглиси, амакиваччаси, холаси ва қайин опаси бўлган.
Суриштирувдан сўнг Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари бошланган. 19-ноябрь куни МХДҚ департаментнинг директори Қанат Бекбоевнии ва бошқарманинг бошлиғи Исхақ Тоқтоналиевни мамлакатга сифатсиз дори воситаларини ноқонуний олиб кириш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда сертификатлашда гумон қилиб, ҳибсга олган.