Қамоқдан хат: Фаол Илгиз Шаменов таҳдидлар бўлаётганини билдирди

230

Кампиробод бўйича келишувни танқид қилгани учун Москвада қўлга олиниб, Қирғизистонга олиб келинган фаол Илгиз Шаменовнинг ТИЗО-1даги камерасига ўз онасига 90 марта пичоқ сайиб ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинган ва руҳий касал бўлган шахс киргизилди.

Бу ҳақда фаол ўзи қирғизистонликларга, ОАВга, Жогорку Кенешнинг депутатларига, халқаро ташкилотларга, Омбудсмен аппаратига ҳамда Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига йўллаган хатида ёзди.

«Ҳурматли юртдошлар, дўстлар, кўриб турганингиздек, асоссиз ва уйдирма жиноят иши қўзғатилиб, сиёсий таъқиблар бўлиб, «эл-юрт» деб қамоқда ўтирибман», деб ёзди у. - Менимча, ҳибсга олинишимга асосий сабаб Жетим-Тоо билан боғлиқ, чунки Жетим-Тоо Кемпирободдан кейинги навбатда турибди. Нафақат сабабсиз қамоқда ўтирибман, менга ТИЗОнинг айрим ходимлари томонидан босим ҳам ўтказилмоқда, асоссиз текширувлар, қўпол муносабатлар ва таҳдидлар бўлмоқда. «Мен ТИЗО раҳбарларига бир неча бор мурожаат қилдим, аммо натижа йўқ», - деб ёзади Шаменов.

Фаолнинг айтишича, у ўтирган камерага онасига 90 марта пичоқ сайиб ўлдирганликда гумонланиб ҳибсга олинган руҳий касал одамни киргизиб қўйишган.

«Нима  мақсадда бундай қилишаётганини билмайманю Шу сабабдан жамоатчиликка мурожаат қилмоқдаман», — дейди у.

Жазони ижро этиш давлат хизмати «Клооп»га бўйича кейинчалик маълумот беришни ваъда қилишди.

17-ноябрда 20-декабрга чейин Бишкектин ТИЗО-1де калтырылган.

Илгиз Шаменов Бишкек шаҳар кенгашидаги «Социал-демократлар» партиясидан депутат бўлган. Унинг бизнеси балиқчилик билан боғлиқ. Ижтимоий тармоқларда Шаменов «Бишкек» эркин иқтисодий зонасининг ишини фаол танқид қилиб турган. Шунингдек, у Нориндаги Жетим Тоо конини ўзлаштиришга қаршилигини билдириб юрган.

Шаменов собиқ депутат Орозайим Нарматова билан биргаликда 28-октябрда Москвада ҳибсга олиниб, Бишкекка олиб келинган. Улар «оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда» айбланмоқда.

17 ноябрда 20-декабргача Бишкекнинг ТИЗО-1да қолдирилган.

Муаллиф: Мираида Жапарова