МХДҚ терактларнинг олдини олишда келтирилган зарарнинг ўрнини тўлдиришни таклиф қилди

273

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси террорчилик хуружларининг олдини олиш чоғида етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Лойиҳа вазирлар маҳкамасининг сайтида эълон қилинди.

Лойиҳада Қирғизистон мустақилликка эришгандан бери турғунларнинг мулкига зарар етказилган бир-икки ҳолат қайд этилгани айтилади.

Шунга қарамай, компенсация тўлаш нормаларининг йўқлиги фуқароларнинг мулк дахлсизлигига оид конституциявий ҳуқуқларини бузади, деб ҳисоблайди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Лойиҳада террорчилик актини бостиришда ҳарбийлар, хавфсизлик кучлари ва бошқа давлат хизматчиларининг ҳаракатлари натижасида мол-мулкига зарар етказилган жисмоний ҳамда юридик шахсларга товон тўлаш назарда тутилган.

Компенсация миқдори Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа давлат органлари вакиллари ҳамда мустақил баҳоловчилардан иборат махсус комиссиялар томонидан белгиланади. Компенсация миқдори етказилган моддий зарарга тенг бўлади.

Компенсация олиш учун жабрланувчи теракт бўлган ердаги МХДҚнинг бўлимига мурожаат қилиши керак бўлади. Ариза 30 кун ичида кўриб чиқилиб, келтирилган зарарнинг миқдори аниқланади.