Ташиев: Давлатнинг ривожланишини истамаган, хориждан молиялаштирилган деструктив кучлар бор

295

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Қамчибек Ташиев 17-ноябрда парламентда Қирғизистонда хориждан молиялаштирилган бузғунчи кучлар борлигини билдирди.

Бу ҳақда Ташиев Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим участкаларини делимитация қилиш ва Кампиробод сув омборининг сувини биргаликда бошқариш бўйича келишувларни муҳокама қилиш чоғида айтди. Депутатлар бугун мазкур ҳужжатлар бўйича қарор қабул қилиш керакми-йўқми деган масалани ҳал қилиши керак.

Йиғилишда Ташиев ўзида Кампиробод сув омборининг атрофида жойлашган барча бешта қишлоқ кенгашидан хат борлигини айтди. Ташиев барча қишлоқларнинг маҳаллий турғунлари келишувни қўллади деб ишонтирмоқда.

Ҳужжатга кўра, Қирғизистон Кампиробод сув омбори остидаги 4485 гектар ерни Ўзбекистонга қолдириб, ўрнига бир неча вилоятдан 19 минг гектардан ортиқ ер олади. Бундан норози бўлган маҳаллий аҳоли бир неча бор митинглар ўтказишган. Худди шундай митинглар мамлакатнинг икки йирик шаҳри – Бишкек ва Ўшда ҳам бўлиб ўтган.

«Баъзилар [Кампиробод атрофидаги қишлоқлардан] ўнлаб ёки юзлаб одамларни олиб чиқиб, [сув омбори] сотилган деб бақириб юришибди. Буни провокаторлар [Ўзбекистон билан чегара шартномасини] ёки темир йўл шартномасини имзолашни бузиш учун қилади. [Уларнинг мақсади] Қирғизистон шундай тартибсизликлардан чиқолмай ўтиравериши керак. Буни хоҳлайдиган бузғунчи кучлар бор. Уларни хориждан молиялаштирганлар ҳам бор. Бу ҳақда очиқ айтиб қўйишим керак. Уларни барининг томирини ҳозир қирқяпмиз. Давлатга фойдалими, бу қарорни биз қабул қиламиз. Мана тўрт қишлоқ ҳукуматнинг [Кампиробод атрофидаги] депутатларининг чиқариб берган қарорлари», — деди Ташиев.

Халқни безовта қилаётган кучлар  

Қизиғи, Қирғизистон ҳукумати мамлакатга қандайдир бир ёмонлик қилиб ёки ёмонлик қилиши мумкин бўлган қайсидир бир кучлар ҳақида биринчи марта айтаётгани йўқ.

Апрелда Садир Жапаров «халқни тинчини олаётган» қандайдир бир кучлардан уни «тинч ишлатиш»ни сўраган.  Бу билдирувни президент президентнинг администрацияси учун янги бино қуриш режаларини танқид қилиш вақтида қилган.

28-февралда Жапаров озиқ-овқат нархининг ошиши ва доллар курсининг ўзгариши бўлаётган шароитда «бу қийинчиликлардан фойдаланиб, халқ бирлигини бузиб, низо келтириш мақсад қилган» кучлар чиқиши мумкин деган.

Ўтган йили ноябрь ойида президент баъзи сиёсатчилар қуролли тўнтаришни режалаштираётганини билдирган. Ўшанда президент ҳукумат улар кимлигини билади, улар парламент сайловидан кейин ҳибсга олинади деб айтган.

Президент Қирғизистондаги нодавлат ташкилотлар ҳақида ҳам гапирган.Унинг айтишича, уларнинг баъзилари «ҳаддан ташқари сиёсийлашиб кетган».

«Бизда сиёсий хавфсизликни туғдирган масалаларни [нодавлат ташкилотлар] шу соҳадан кўра оламиз [...]  Давлат ва фуқаролик жамияти ўзаро ҳамкорлик қилиб, мамлакатни ривожлантириш бўйича ҳамкор сифатида қарор қабул қилишимиз керак. Давлатчилик ва сиёсий хавфсизликка зиён етказувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига қарши эса қонун доирасида чоралар кўрилади», — деган у 2021-йилнинг октябрида.

Ўтган йилнинг ноябрида энергетика инқирози фонида «нафақат ҳокимиятда, балки халқ орасида ҳам кўплаб душманлари борлигини» айтган эди. Бу сўзи билан президент ўша йили кўмир кеч  қазила бошлагани бўйича вазиятга изоҳ берган. У кўмирга боғлиқ ҳолатни «саботаж» деб атаган.