Фаол Илгиз Шаменов 20-декабрга қадар қамоқда қолдирилди

289

Фаол Илгиз Шаменов 20 декабргача Бишкекдаги СИЗО-1 да сақланди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар суди хабар берди.

Хабарга кўра, адвокатнинг шикояти қаноатлантирилмаган.

Шаменов собиқ депутат Орозайим Нарматова билан биргаликда 28 октябрь куни Москвада қўлга олиниб, Бишкекка олиб келинган. Улар «оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда» айбланмоқда.

Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтказилишини танқид қилинганидан кейин ҳибсга олинганлар

Шаменов ва Нарматова фаоллар билан сиёсатчилар оммавий ҳибсга олингандан кейин ҳибсга олинган, уларнинг аксарияти Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга бериш режаларини танқид қилиб, объектни ҳимоя қилиш қўмитасини тузишган эди.

Сиёсатчилар билан фаолларни тинтув ва ҳибсга олиш 23-октябрда бўлган. Ўша куни 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Уларнинг барчаси «оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш»да айбланмоқда.

25-октябрга ўтар кечаси Бишкекнинг Биринчи май туман суди деярли барча қўлга олинганларни икки ойга ҳибсга олди, кейинроқ шаҳар суди биринчи инстанция қарорини ўз кучида қолдирган.

Қўлга олинганларнинг бари айблари йўқлигини, уларга қарши ишлар «тўқилган» деб айтишмоқда. Улар Кампиробод бўйича позициясини очиқ айтиб чиққанлигидан жиноий тазйиқ бўлмоқда деб ҳисоблашади.

Йигирма нафардан ортиқ сиёсатчи ва фаоллларнинг қўлга олинишини бир қатор депутатлар айблаб, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти эса ҳукуматни қўлга олинганларнинг барини озод қилишга чақирган.

Кейинчалик президент Садир Жапаров сиёсатчилар ва фаолларнинг оммавий ҳибсга олинишига изоҳ бериб, қўлга олинганларни Кампиробод масаласи «қизиқтирмайди»,  улар сув омбори масаласини «ҳукуматнинг бир ерига илиниб қолсам» деган фикрда фойдланишмоқда деб билдирган.

Бундан ташқари МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев парламентнинг 17-ноябрдаги йиғинида Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларни «фитначилар», давлатга нотинчликни олиб келамиз, мамлакатда низо чиқарамиз, ҳукуматни оламиз деганлар» деб атади.

«Эркин фикрини билдирганлар эмас, провакаторлор, мамлакатга дестабилликни олиб келамиз, давлатда яна низо чиқарамиз, ҳукуматни оламиз [деганлар]. Айнан шу қонуннинг асосида низо чиқарамиз деганларнинг томирини қирқмоқдамиз. Бундан кейин ҳам қирқамиз. Бу бизнинг, давлат хизматида ўтирган одамнинг вазифаси.  Мен МХДҚнинг етакчиси қатори, мамлакатда жанжал чиқармасликни, тинчликни сақлашни, барқарорликни сақлаб туришга масъулман. Мен вазифамни тўлиқ бажараман», — деган Ташиев.

Муаллиф: Медина Купсулдаева