Бир иқтибос билан: Ташиев Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилиш унинг зиммасига тушганидан фахрланишини айтди

268

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Ўзбекистон билан чегарадаги масалани ниҳоят ҳал этиш «тақдир тақозоси билан»ўзига юкланганидан фахрланади. Бу ҳақда у 17-ноябрда қирғиз-ўзбек чегерасининг айрим участкалари ҳақидаги келишувни ратификациялаш бўйича парламентнинг йиғилишида айтди.

Куннинг биринчи ярмида ўтган мунозарада Ташиев Қирғизистонда келишувни тўхтатишни истаган деструктив кучлар бор эканини айтган. Йиғилишнинг иккинчи ярмида депутатлар орасида бузғунчи кучлар бор эканини қўшимча қилган. У депутатларга мурожаат қилиб,  омадсиз ҳамкасбларининг гапларига эътибор бериб, гапларига алданмасликни илтимос қилган.

 «Биз фуқароларимизнинг, халқимизнинг, юртимизнинг манфаатларини, энг стратегик масалани кўриб чиқяпмиз ва ҳал қиляпмиз, халқимизнинг фойдасига. Биз бундан аксинча, фахрланишимиз керак. Мен тақдир тақозоси билан юзлаб йиллар давомида ҳал этилмаган қирғиз-ўзбек чегараси масаласига нуқта қўйиш имконига эга бўлганимдан фахрланаман. Шунинг учун [Ўзбекистон билан чегара шартномасини] қўллаб-қувватлайсиз деган умиддаман», — деди Ташиев.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара можаролари СССР парчаланганидан кейин,  аниқроқ айтганда бундан 30 йил аввал бошланган.