Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий таъминлаш бошқармасининг етакчиси Мурат Укушев «Ёлғон маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси чоғида Адолф Гитлернинг сўзларидан иқтибос келтирганини ёзди Factcheck.kg нашри.
Укушев «Сўз ва фикр билдириш эркинлиги: қонун ташаббуслари» деб аталган давра суҳбатида шундай деган: «Ёлғон қанчалик даҳшатли бўлса, улар унга шунчалик бажонидил ишонадилар ва у шунчалик тез тарқалади». Бу иқтибосни амалдор Гитлернинг пропаганда вазири Жозеф Геббелсга тегишли деб айтган.
Аммо Factcheck.kg нашрининг журналистлари «Проверено» деган сайтга таяниб, аслида бу иқтибос Адолф Гитлернинг ўзига тегишли эканлигини ёзишди. Уларнинг маълумоти бўйича, даҳшатли ёлғон ҳақидаги иқтибос 1925-1926 йилларда нашр этилган Mein Kampf деб номланган китобида пайдо бўлган. Китобда Гитлер Биринчи Жаҳон урушида Германиянинг мағлубиятида яҳудийлар ва марксистларни айблаган.
«Бу жаноблар ёлғонинг қанчалик даҳшатли бўлса, унга шунчалик тезроқ ишонишади деб тўғри ҳисоблашган. Оддий одамлар кичик ёлғонларга қараганда катта ёлғонларга осонроқ ишонадилар. Бу уларнинг ибтидоий руҳига мос келади. Улар ўзлари кичик ёлғон гапиришга қодир эканликларини билишади, лекин улар ёлғон гапиришга ҳад қила олишмайди. Катта ёлғон уларнинг хаёлига ҳам келмайди», — деб айтилган Гитлернинг иқтибосида.
Айни шу сўзни Геббелс айтган деб 30 сентябрда Украинанинг ҳудудидаги аннекция ҳақидаги нутқида Россиянинг президенти Владимир Путин ҳам қўллаган. «Геббелси каби ҳаддан ошган тажовузкор пропагандани қўлланиб, ғирт ёлғон айтиб, ҳақиқатни миф, иллюзия ва фейкнинг океанига чўктириб юборишди. Ёлғон қанчалик ақл бовар қилмайдиган бўлса, улар бунга шунчалик тез ишонишади - улар шу тамойилга мувофиқ ҳаракат қилишмоқда», — деган ўшанда рус президенти.
15 ноябрда Бишкекда ОАВ ҳақидаги қонунни ва сўз эркинлигига бўлган босимни муҳокама қилиш бўйича давра суҳбати ўтган.