Айдарбеков: Кампирободни биргаликда бошқариш бўйича ҳужжатга яна уч сув ресурси қўшилган

247

15 ноябрда парламентнинг Ташқи ишлар қўмитаси Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим участкаларини делимитация қилиш ва Кампиробод сув омбори сувларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим лойиҳаларини маъқуллади.

Ҳужжатларни муҳокама қилиш чоғида депутат Чингиз Айдарбеков келишувга Кампирободдан ташқари яна учта сув ресурслари: Ўртатўқай сув омбори, Ғвасой дарёси ва Чечма булоғи киритилганини айтди.

«Қирғизистон Ғавасой дарёсининг табиий оқимига тўсиқ бўлувчи қандайлир бир техник иншоотлар ва қурилмалар қурмасликка, шунингдек сувнинг техник ифлосланишига йўл бермаслик мажбуриятини олади. Нега биз бўйнимизга бундай мажбуриятларни оламиз? Бундан ташқари, 8-моддада, бу участка тартибга солингунга қадар келишув тузувчи юқори тарафлар Чечме булоғини биргаликда фойдаланиш бўйича алоҳида келишув қабул қилиниши айтилмоқда. Бу ерда харфлар жуда кичик, шу сабабдан ўқиш жуда қийин. Менимча, бу атайлаб қилингандек», — деди Айдарбеков.

Қирғизистон ва Ўзбекистон Чечмани бошқариш бўйича алоҳида келишув қабул қилаётгани вазирлар маҳкамасининг  чегара масалалари бўйича махсус вакили Назирбек Борубаев ҳам айтган эди. Аввалроқ мазкур булоқ  бир неча бор чегара яқин қишлоқ турғунларининг низоларига сабаб бўлиб келган, чунки у ердар кўп йилдан бери қирғизистонликлар ҳам, ўзбекистонликлар ҳам сув олишади.

Ўрта-Тўқай сув омбори Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида, қирғиз-ўзбек чегарасидан 13 километр узоқликда жойлашган. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли Ер ресурслари хизмати директори Абдулат Мирзаевнинг айтишича, сув омбори 2017-йилдаги келишувга киритилган бўлиб, унда Қирғизистон ва Ўзбекистон давлатлар ўртасидаги чегаранинг бир қатор қисмини аниқлашган. Унинг таъкидлашича, ушбу объект Қирғизистоннинг тўлиқ юрисдикциясида қолмоқда. 2017-йилдаги келишувга кўра, сув омборини назорат қилиш ва қўриқлаш Қирғизистонга ўтган, аммо Ўзбекистон у ердаги сувнинг 90 фоизини объектнинг ишини таъминлаш чиқимларини ўзи кўтариб фойдаланмоқда.

Ўрта-Тўқай сув омбори қиш фаслида. Сурат: Канат Рискулов / RFE/RL.

Ғавасой бўйича Мирзаев «бундай қарорни комиссия қабул қилганини» айтиб жавоб берди.

Айдарбеков мазкур қарорни  «нотўғри» деб ҳисоблашини айтди. Халқ вакили Қирғизистон бу келишувлар бўйича нимага шошаётганини тушунмаётганини билдирди. Унинг фикрича, депутатлар бу масалани батафсил қараб чиқиши керак эди.

Депутат тожик-ўзбек чегарасидаги Фарход сув омбори бўйича келишувни мисол қилди. Тожикистоннинг ҳудудида жойлашган мазкур сув омбори 49 йилга махсус мақом олган: Тожикистон назорат қилади, бошқарув эса Ўзбекистоннинг қўлида.

«Ҳозирги вақтда дунёда углеводород эмас, сув муҳим. Энг қадрли нарса. Биз сувни беряпмиз. Шу сабабдан бошқа тараф [Ўзбекистон — таҳр.] биз стратегик максадга эришдик деб айтмоқда», — деб хулосалади сўзини Айдарбеков.

Парламентнинг профил қўмитасининг қирғиз-ўзбек чегараси ва Кампиробод сув омборининг сувини биргаликда бошқариш ҳақида келишувни маъқуллагани тавсия характерига эга. Мақуллашувлар масаласи бўйича охирги қарор Жогорку Кенешда қабул қилинади — депутатлар мазкур ҳужжатларни ратификациялаш керакми ёки йўқми хал қилишади.

Бу орада 14-ноябрда, Ўзбекистон парламентининг қонун чиқариш палатаси Қирғизистон билан чегара бўйича маъқуллашувни ёқтиргани маълум бўлган.

Кампиробод бўйича баҳслар

«Қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим участкаларини делимитациялаш ҳақидаги келишувнинг» лойиҳасига кўра, Қирғизистон Кампиробод сув омборининг остидаги 4485 га ерни Ўзбекистонга қолдириб, ўрнига бир неча вилоятдан 19 минг гектардан ошиқ ер олади. Президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев бу келишув мамлакат учун ютуқ деб айтишмоқда.

Шунга қарамай маҳаллий турғунлар билан айрим сиёсатчилар бунга қарши чиқишмоқда. Айрим маҳаллий турғунлар агар Кампиробод Ўзбекистонга ўтса, Ўзбекистон ваъдасида турмай, сувни ва сув омборининг аторофидаги ерларни қўллана олмай қоламиз деб хавотир олишмоқда.

Келишувни ратификациядан ўтказиш ва муҳокама жараёни баҳслар билан ўтмоқда — бунга қадар депутатлар ҳамкасби Чингиз Айдарбековни парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси бошчилигидан олишган. У келигувнинг лойиҳасига қарши чиқиб, қўмитанинг қарорига қўл қўйишдан бош тортган. Буни у депутатларнинг қўлига барча ҳужжатлар берилмагани билан тушунтирган.

Умумий қилиб айтганда, муҳокама қилинаётган ҳужжатлар бўйича сув омбори жойлашган Ўш вилоятининг ўзида ва мамлкатнинг икки йирик шаҳри — Бишкек ва Ўшда митинг ҳамда қурултойлар ўтган.