Баткен вилоятининг Қадамжой туманидаги 14 ёшли қизни ўлдиришда гумонланган тўрт кишининг эҳтиёт чораси икки ойга узайтирилди. Улар 4-январга қадар қамоқда бўлади. Бу маълумотни «Клооп»га Баткен вилоят судининг матбуот котиби Замирбек Ормонов 16-ноябрда тасдиқлади.
У қарорни Қадамжой туман суди 4-ноябрда қабул қилганини таъкидлаб, ёш қизнинг ўлдирилиши бўйича ишнинг материаллари терговдан судга ўтмаганини қўшимча қилди.
«Тергов тугаса ишнинг материаллари унгача [4-январга қадар] ҳам келиб қолиши мумкин. Агар ишнинг материаллари судга келиб тушса, дарҳол суд йиғинининг муддати таъкидланиб, кўриб чиқиш бошланади», — деди у.
Қадамжойда 14 ёшли қизнинг ўлдирилиши
4-сентябрда Қадамжой туман милициясига Ноогардан қишлоғининг жанубий тарафидан ўтган Ўш — Раззақов авто йўлидаги сел ўтувчи ер ости йўлидан номаълум қизнинг жасади топилгани ҳақида маълумот келиб тушган.
Воқеа жойига келган милиция ходимлари қизнинг қўллари ортига боғланганини, бўйнида ип билан бўғишдан қолган излар бор эканини аниқлашган. Бош прокурор Қурманкул Зулушев қўлга олинганлар қизни зўрлашга ҳам айбланаётганини айтган.
«Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган.
5-сентябрда қизнинг ўлимида гумонланиб 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган Қадамжой туманининг уч турғуни қўлга олинган. Кейинчалик бу ишга алоқаси бор дейилиб тўртинчи гумонланувчи — балоғатга етмаган ўсмир қўлга олинган. Уларнинг бари Қадамжой туман судининг қарори билан икки ойга қамоққа олинган.
14 ёшлик ўсмир қизнинг воқеаси бўйича ишни президент Садир Жапаров шахсий назоратига олганини айтган. Бош прокурор Қурманкул Зулушев эса ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари бу ишни адолатли тергов қилиб беради деб ваъда қилган.