Айдарбеков: Қирғизистоннинг Кампиробод сув омборининг фойдаланиш ҳуқуқи анча чекланган

241

Парламентнинг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси 16-ноябрда Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим участкаларини делимитация қилиш ва Кампиробод сув омборининг сувларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим лойиҳасини маъқуллади.

Ҳужжатларни муҳокама қилиш чоғида депутат Чингиз Айдарбеков Қирғизистоннинг сув омборидан фойдаланиш ҳуқуқи «сезиларли даражада чекланган»лигини айтди. Орадан кўп ўтмай, овоз бериш жараёнида депутат бу қарорга қаршилигини билдириш учун мажлисни тарк этди.

«Бизга маълумот берилган [Кампиробод сув омборининг] 50/50 қилиб бошқарамиз деб, бу катта ютуқ деб. Агар қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон томони сув ҳавзасининг хавфсизлигини таъминлайди, ишга туширади, техник хизмат кўрсатади, ҳаммасини Ўзбекистон томони қилади. Шундан сўнг, 2-моддада Ўзбекистон томони қўшма комиссиянинг Қирғизистон қисми вакилларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва паспортларини кўрсатиб, уларни текшириш орқали сув ҳавзасининг гидротехника иншоотларига тезкорлик билан киришини таъминлайди. Бу қандай камситувчи шартлар? Нега Ўзбекистон томони бизга чеклов қўймоқда?»  – деб савол қўйди халқ вакили.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Сув ресурсларини бошқариш хизматининг бошлиғи Алмазбек Сокеев эса депутат Айдарбековнинг сўзларини тасдиқлади.

«Биз чегарадан ўтишимиз керак, чегара ўтиш жойида назорат бўлади. Бизнинг комиссия ўтади. Сув омборига келганда паспортимизни кўрсатамиз, «досмотр»дан эмас, фақат металл детектордан ўтамиз, бўлди. Унинг ичига киргандан сўнг, бизнинг ишчи гуруҳ [у ерда қанча вақт бўлишини] хат ёки SMS, WhatsApp хабари орқали юбориши мумкин. [...] Биз ҳар доим у ерда ишлайдиган икки киши деяпмиз, икки киши доимо у ерда, сув омбори ичида бўлади. Шу кунгача сув омборига кира олмаймиз, рухсатномамиз йўқ. Биз бу ерда сувни бошқара олмаймиз. Бу келишув билан биз у ерга тўлиқ кирамиз ва бу ерда ҳуқуққа эга бўламиз», — деб такъидлади у.

Аввалроқ Қирғизистон ва Ўзбекистон Кампирободни бошқариш бўйича қўшма комиссия тузиши айтилганди. Комиссия 24 аъзодан иборат бўлади - ҳар бир томондан 12 нафардан киши. Қирғизистон томонидан мазкур комиссия аъзоларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сув ресурсларини бошқариш хизмати директори, Ўзбекистон томонидан эса сув хўжалиги вазири бошчилик қилади.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси сувини ва Кемпир-Обод сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни парламентнинг профиль қўмитаси маъқуллаш тавсия характерига эга. Битимлар масаласи бўйича якуний қарор Жогорку Кенешда қабул қилинади - депутатлар кўрсатилган ҳужжатларни ратификация қилиш ёки ратификация қилмасликни ҳал қилади.

Айни пайтда, 14 ноябрь куни Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатаси Қирғизистон билан чегара шартномасини маъқуллагани хабар қилинган эди.

Кампиробод бўйича баҳслар

«Қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим участкаларини делимитациялаш ҳақидаги келишувнинг» лойиҳасига кўра, Қирғизистон Кампиробод сув омборининг остидаги 4485 га ерни Ўзбекистонга қолдириб, ўрнига бир неча вилоятдан 19 минг гектардан ошиқ ер олади. Президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев бу келишув мамлакат учун ютуқ деб айтишмоқда.

Шунга қарамай маҳаллий турғунлар билан айрим сиёсатчилар бунга қарши чиқишмоқда. Айрим маҳаллий турғунлар агар Кампиробод Ўзбекистонга ўтса, Ўзбекистон ваъдасида турмай, сувни ва сув омборининг аторофидаги ерларни қўллана олмай қоламиз деб хавотир олишмоқда.

Келишувни ратификациядан ўтказиш ва муҳокама жараёни баҳслар билан ўтмоқда — бунга қадар депутатлар ҳамкасби Чингиз Айдарбековни парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси бошчилигидан олишган. У келигувнинг лойиҳасига қарши чиқиб, қўмитанинг қарорига қўл қўйишдан бош тортган. Буни у депутатларнинг қўлига барча ҳужжатлар берилмагани билан тушунтирган.

Умумий қилиб айтганда, муҳокама қилинаётган ҳужжатлар бўйича сув омбори жойлашган Ўш вилоятининг ўзида ва мамлкатнинг икки йирик шаҳри — Бишкек ва Ўшда митинг ҳамда қурултойлар ўтган.

Шунингдек, ҳукумат 30 кишини оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўришда айблаб, қўлга олган. Уларнинг бари Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевни сув омборини қўшни давлатга бераётгани учун танқид қилишган.

Жапаров фаол ва сиёсатчиларнинг оммавий қўлга олиниши бўйича изоҳ берар экан, қўлга олинганларни Кампиробод масаласи «қизиқтирмаслигини» айтган. Президент улар сув омбори масаласини ҳокимиятга келиш учун фойдаланишмоқда деган.