Ўзбекистон парламентининг қонун чиқариш палатаси Қирғизистон билан чегараси бўйича келишувни қабул қилди

272

Ўзбекистон парламентининг қонун чиқариш палатаси Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказиб олиш масаласини қўшиб қирғиз-ўзбек чегарасидаги айрим участкалар бўйича келишув қабул қилинди. Бу ҳақда ўзбек парламентининг матбуот хизмати хабар қилди.

«Охирги йиллари аҳил қўшниларимиз билан чин дилдан диалогга ўтирдик. Бу ўз навбатида минтақадаги ахил қўшничилик ва қардош давлатларнинг бундан кейинги ривожланишига ҳамда алоқаларнинг мустаҳкамланиши учун катта аҳамиятга эга», — деб айтилади парламентнинг баёнотида.

«Озодлик» радиосининг маълумотига кўра, келишувни дарҳол уч ўқишда 100 депутат қўллаган. Ўзбекистоннинг бош вазири Абдулла Ариповнинг айтишича, чегара бўйича сўзлашувлар «осон бўлгани йўқ», келишувга эришиш учун беш йил вақт кетган. Ўзбекистон парламенти Қонун чиқарувчи (қуйи) палатадан ҳамда Сенат юқори палатадан) тиборат. Ўзбекистоннинг Конституциясига кўра, икки палата ҳам кўриб чиқувчи масалаларга халқаро келишувларни ратификациялаш ҳамда денансациялаш функцияси киради. Дастлаб бу масалалар Қонун чиқариш палатасида, ундан кейин Сенатда кўриб чиқилади.

Қирғизистон парламентининг тармоқ қўмитаси чегара келишувини 15-ноябрда кўриб чиқади.

Кампиробод бўйича баҳслар

«Қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим участкаларини делимитациялаш ҳақидаги келишувнинг» лойиҳасига кўра, Қирғизистон Кампиробод сув омборининг остидаги 4485 га ерни Ўзбекистонга қолдириб, ўрнига бир неча вилоятдан 19 минг гектардан ошиқ ер олади. Президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев бу келишув мамлакат учун ютуқ деб айтишмоқда.

Шунга қарамай маҳаллий турғунлар билан айрим сиёсатчилар бунга қарши чиқишмоқда. Айрим маҳаллий турғунлар агар Кампиробод Ўзбекистонга ўтса, Ўзбекистон ваъдасида турмай, сувни ва сув омборининг аторофидаги ерларни қўллана олмай қоламиз деб хавотир олишмоқда.

Келишувни ратификациядан ўтказиш ва муҳокама жараёни баҳслар билан ўтмоқда — бунга қадар депутатлар ҳамкасби Чингиз Айдарбековни парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси бошчилигидан олишган. У келигувнинг лойиҳасига қарши чиқиб, қўмитанинг қарорига қўл қўйишдан бош тортган. Буни у депутатларнинг қўлига барча ҳужжатлар берилмагани билан тушунтирган.

Умумий қилиб айтганда, муҳокама қилинаётган ҳужжатлар бўйича сув омбори жойлашган Ўш вилоятининг ўзида ва мамлкатнинг икки йирик шаҳри — Бишкек ва Ўшда митинг ҳамда қурултойлар ўтган.

Шунингдек, ҳукумат 30 кишини оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўришда айблаб, қўлга олган. Уларнинг бари Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевни сув омборини қўшни давлатга бераётгани учун танқид қилишган.

Жапаров фаол ва сиёсатчиларнинг оммавий қўлга олиниши бўйича изоҳ берар экан, қўлга олинганларни Кампиробод масаласи «қизиқтирмаслигини» айтган. Президент улар сув омбори масаласини ҳокимиятга келиш учун фойдаланишмоқда деган.